Булди энди боқмайман ортга...
Парвонадек урдим узимни
Мен бир ошиқ телба мисоли
Тиёлмадим сира узимни
Ишқ шаробин татиб мастона
Қадам қуйдим севги шаҳрига
Гузалларга айтдим сирларим
Тиёлмасдан сира сузимни
Бунда яшар малика айёр
Парво қилмас забун холимга
Мен бир дардманд ҳолига тушиб
Тузатмадим сира узимни
Айтдиларки қуй қийма жонинг
Ғавго солма тингламас кетгин
Ишонмасдан рост сузларига
Синдирмадим сира дилимни
Кучалари тор келди жуда
Сигмас булдим малак шаҳрига
Саҳроларни манзил тутаман
Тополмасам сира юлимни
Муҳаббат бир оташин гулхан
Парвонадек урдим узимни
Азоб чеккан менмас-ку битта
Дея мудом овутдим узни
Гузалларда вафо юқ экан
Жафолари тушди бошимга
Тул ишқимга булиб овунчоқ
Булди энди боқмайман ортга...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!