Чиройли қизлар
Гўзалсиз оламда танхосиз танхо, Сиздадур садоқат ибо ва ҳаё, Кечиринг! бир бора боқмадим қиё, Мени севиб қолган чиройли қизлар!
Лабингизни буриб қошингиз керманг, Мен ғариб шоирни ёмон деб билманг, Сизни севолмайман ҳеч хафа бўлманг, Мени севиб қолган чиройли қизлар!
Соғиниб йўлимда бўлманг интизор, Кўзингиз айтади севгингиз ошкор, Мени деб кўзёшлар тўкмангиз зинхор, Мени севиб қолган чиройли қизлар!
Кечиринг! жавобсиз қолдирдим хатлар, Дардингизга қўшиб яъна ҳам дардлар, Ахир биттасини севади мардлар, Мени севиб қолган чиройли қизлар!
Хафа бўлманг мендан эй қаро кўзлар, Сизга кўнгил берсам бир сулув бўзлар, Қайдадир бахтингиз сизларни излар, Мени севиб қолган чиройли қизлар!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!