✍️ Шерлар

Ғийбатим қилди

3.3К марта ўқилди
Кимгадир борлигим ўзи бир дунё,
Суратим авайлаб юракга илди.
Кимгадир аксинча, келдимми малол
Эртадан кечгача ғийбатим қилди.

Яна ким соғинди ҳар он интизор,
Ҳар кеча тушларин меҳмони ўзим.
Аллаким ҳайдади, кечдилар шундай
Шунчаки унутди ёшлатиб кўзим.

Ҳар куни йўқлади йироқдан кимдир,
Ёнимда яшади кимдир бехабар.
Кимгадир ёқмадим, кимгадир ёқдим
Ким ширин бол тутди, ким тутди заҳар.

Ким шодлик улашди ғамлар ҳаққига,
Боримни ол дея камлар ҳаққига.
Аллаким яшади ҳаётдан сархуш,
Мен чеккан азоблар, намлар ҳаққига.

Ким бахтим тилади тонг отмай туриб,
Кўнглимни боғига гул экиб кетди.
Йўлимга тузоқлар қўйиб ким, биров
Кўрган ҳар кунимга пушаймон этди.

Бир куни дунёдан кетаман кечиб,
Ёғоч от устида оқ тўним кийиб.
Шунда ҳам кимлардир азаси ёлғон,
Кимлардир йиғлайди чин дилдан куйиб.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Барчаси ялтироқ барчаси сохта

10-август, 20182.4К
Шерлар

Оғушингга шўнғиб кетар руҳ

10-август, 20182.2К
Шерлар

Йўқлигимни ҳадя этаман

10-август, 20182.6К