Барчаси ялтироқ барчаси сохта
Барчаси ялтироқ барчаси сохта
Бир ёни бахт бўлса бири ғамхона
Сохта табассумлар жондан ўтди, рост...
Ҳақиқат излашдан чарчадим она...
Йиқилсам қўлини чўзгувчилар йўқ,
Кетма деб йўлимни тўсгувчилар йўқ,
Айтмасам дардимни сезгувчилар йўқ...
Қандай чидай айтинг не қилай она?
Сиздан бошқа яна кимга керакман?
Оқибат кўрай деб мудом сергакман,
Нечун манфаатлар учун йўлакман?
Мени бунча заиф яратдинг Она?
Бир ёни бахт бўлса бири ғамхона
Сохта табассумлар жондан ўтди, рост...
Ҳақиқат излашдан чарчадим она...
Йиқилсам қўлини чўзгувчилар йўқ,
Кетма деб йўлимни тўсгувчилар йўқ,
Айтмасам дардимни сезгувчилар йўқ...
Қандай чидай айтинг не қилай она?
Сиздан бошқа яна кимга керакман?
Оқибат кўрай деб мудом сергакман,
Нечун манфаатлар учун йўлакман?
Мени бунча заиф яратдинг Она?
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!