✍️ Шерлар

Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетгин.

3К марта ўқилди
Дўстим, энг мўтабар манзилга етгин,
Яхшилик йўлида сен яшаб ўтгин,
Бир яхши ном қолсин эрта ортингдан,
Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетгин.

Фарзандинг, дўстларинг, ортингдан қолиб,
Чиройли кунларда ёдига солиб,
Суйганинг ўртансин хотирга олиб,
Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетгин.

Пул учун, мол дунё, ҳою ҳавас деб,
Яшама, иймонинг виждонингни еб,
Шукр айт, Ватанинг тупроғини ўп,
Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетгин.

Бировнинг кўнглини оғритма зинҳор,
Ҳар бир урган муштнинг жавоби ҳам бор,
Сен кетсанг, бўлсинлар қадаминга зор,
Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетдинг.

Даврон сур, давралар тўрин тўлдириб,
Бўлмайдиган ишни эпла бўлдириб,
Яшагин доимо кулиб, кулдириб,
Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетгин.

Дилларга яхшилик уруғин экмай,
Бир инсон зотига фойдаси тегмай,
Кимлар яшаб ўтди, дунёни уқмай,
Йиғлаб туғилдингми, йиғлатиб кетгин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Барчаси ялтироқ барчаси сохта

10-август, 20182.4К
Шерлар

Ғийбатим қилди

10-август, 20183.3К
Шерлар

Оғушингга шўнғиб кетар руҳ

10-август, 20182.2К