✍️ Шерлар

Бахтли бўласиз

3.3К марта ўқилди
Ўксинманг, ҳеч қачон бахтим кам дея
Кўзимда мудом армон, нам дея
Сиқилманг бу дунё азал ғам дея
Сиз хали хаммадан Бахтли бўласиз.

Биламан бу дунё аслида бир кам
Кимни кўкси тоғдек, кимнинг кўзи нам
Вақт барига малхам вақт олий хакам
Сиз хали хаммадан Бахтли бўласиз.

Вақт ўтиб шундайин замон бўлади
Сувсиз сахроларда уммон бўлади
Бахтинггиз кимларга армон бўлади
Сиз хали хаммадан Бахтли бўласиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Ҳайвонот боғида темир қафасда

13-август, 20182.8К
Шерлар

Волидамни нега йиғлатдинг.

13-август, 20182.7К