✍️ Шерлар

Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг

1 дақиқа 18.7К марта ўқилди
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг
Бир кун маликага ўхшаб қоламан,
Гул қадалган оппоқ либос оламан,
Муздек юракларга ўтлар соламан,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун кўз ўнгимда гулайди бахор,
Ойқизлар ҳавасла айтишар ёр-ёр,
Менга гуллар тутар мени суйган ёр,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун маҳкам қучиб дадам пойини,
Соғинчла айланиб уй ҳар жойини,
Йиғлаб тарк этсамда Ота уйимни,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун ёр-ёрларга тўлар самолар,
Йўлимда туташар кўкка оловлар,
Бобом ва бувимдан олиб дуолар
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун хонамга бахтлар тўлади,
Ойнадан гўзал бир келин кулади,
Дадам жуфт Ойим ҳам иккита бўлади,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир куни юзимга упалар суриб,
Бошимга попукли ромоллар ўраб,
Қизчалар чиққанда рўмолча сўраб,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир куни чароғон бўлади кунлар,
Гулдонда очилар оқ атир гуллар,
Ҳовли кўчаларга сепганда сувлар,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Биркун улар учун сарпо тераман,
Кўзларига ўтдек ёниб тураман,
Борсангиз сизга ҳам салом бераман,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун файизли бир жой тузатаман,
Дадажон, Ойижонга чой узатаман,
Бегимни кўчага шод кузатаман,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Биркун полвонимга айтсам аллалар,
Уйимга тўлар сўнг бешик яллалар,
Тойбола онаси бўлган паллалар,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун нигохларим бўлар бўлакча,
Орзуларим сари БАХТдан йўлакча,
Қизчамга кийдириб атлас кўйлакча,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир куни бошимдан ёғар ёғдулар,
Мени тарк этади ғамлар қайғулар,
Фарзандларим учун қилиб орзулар,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Бир кун термулсалар кўзимга кулиб,
Кўзларидан боқий севгисин билиб,
Бегим беклигини дуволар қилиб,
Мен БАХТЛИ бўламан ишонаверинг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Барчаси ялтироқ барчаси сохта

10-август, 20182.4К
Шерлар

Ғийбатим қилди

10-август, 20183.3К
Шерлар

Бахтли бўласиз

13-август, 20183.3К