✍️ Шерлар

Волидамни нега йиғлатдинг.

2.7К марта ўқилди
Сохта нигоҳлардан безиди кўнглим,
Умримнинг ярмидан тўйдимми наҳот.
Онам кўз ёшида кўрганман сени,
Волидамни нега йиғлатдинг ҳаёт?

Қўрқдингми ундаги метин сабридан,
Фиғонинг фалакда,мана дейсан дод.
Синовинг олдида чидаб юрса ҳам,
Волидамни нега йиғлатдинг ҳаёт?

Кўзёшин кўргунча бўлмасмидим кўр,
Сезаман,юраги қилади фарёд.
Фарзанд деб ўт чўққа урса ҳам ўзин,
Волидамни нега йиғлатдинг ҳаёт?

Оромин йўқотган кечалар гувоҳ,
Тунда ҳам уйқусин қилгансан барбот.
Оёғи остида жаннатни қуриб,
Волидамни нега йиғлатдинг ҳаёт?

Гоҳида ғам чексам бўлар парвона,
Шукурки менда ҳам бордир шундай зот.
Ҳамиша шодликни кўрай кўзида,
Ўтинчим онамни йиғлатма, ҳаёт...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Ҳайвонот боғида темир қафасда

13-август, 20182.8К
Шерлар

Бахтли бўласиз

13-август, 20183.3К