🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Она ва фарзанд сухбати

11.9К марта ўқилди
Она ва фарзанд сухбати
–Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
–Сизни юртимиздаги энг яҳши шифоҳонога олиб бораман, онажон.
–Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
–У холда сизни дунёдаги энг яҳши шифоҳонага олиб бораман, онажон.
–Улар хам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
–У холда сизга умр бўйи ғамҳўрлик қиламан, онажон.
–Сени яҳши кўраман, рахмат, болажоним!
–Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
–Сенга кўзларимни берардим, болам...

Она бор дунёда яшаш бошқача,
Онани таърифию меҳри бошқача...
Тўлса ҳамки ҳатто тўқсон ёшгача,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача !
Яшайди онамиз бизларни ўйлаб,
Туну кун Ҳудодан баҳтимиз сўраб...
Онасиз қолганлар тўймайди йиглаб,
Она бор дунёда яшаш бошқача !
Одамда мартаба обру бўлса ҳам
Қўлида миллионлаб пули бўлса ҳам,
Ёнида отаси ҳаёт бўлса ҳам...
Она бор ҳаётда яшаш бошқача !
Оналар доимо ҳурматда бўлсин
Фарзандин баҳтини албатта кўрсин...
ЕТИМЛИК дардини азоби кўрсин ,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача !
Етимлик дардини етим билади...
Унинг бу дунёси бир кам бўлади
Узидан ўтканин ўзи билади
Она бор дунёда яшаш бошқача !
Онангиз умрига умр тилайман
Бир умр туғалмас баҳтни тилайман
Онаси йўқлардан узур сўрайман
Она бор ҳаётда яшаш бошқача !
Онам бор АЛЛОХга шукур қиламан...
Уларга минг бора ТАъЗИМ қиламан!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →