🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Кўп соғиндим

11.3К марта ўқилди
Кўп соғиндим
Уйга келиб, атрофга боқиб,
--Онам қани,-- демаган борми?
Бу сўзни ҳеч айтолмаганни,
Дардларига бир дармон борми?

Онажоним изласам қани?
Тушимда хам қўрмоқлик мушкул.
Изларини топа олмасман,
Изларига тўлдиролсам гул.

Онажоним ҳидлари хам йўқ,
Онам ётган уйлар ҳуввиллар.
Кирсам уйга бағир босар йўқ,
Қалбда кўчки—армон увиллар.

Кўзда ёшим юзимни ювса,
Соғинчларим бўлса чораси.
Рози эдим сим-сим оқмоққа,
Қўринолса онам қораси.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ота-она ҳақида шерлар

Она юринг ХАЖГА борамиз

2-август, 20185.6К
Ота-она ҳақида шерлар

Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади

31-июл, 20183.4К