Мусофир ўғлингиз соғинди она

Бегона юртларда фаришта юзни
Тушда ҳам кўрмадим ҳатто бир бора
Ҳар кунгидан кўпроқ, ҳар куни сизни
Мусофир ўғлингиз соғинди она
Ишдан келганимда совуқ деворлар
Гўёки " уф " тортиб тиришиб чорлар
Қўлимда қаламим, дилимда зорлар
Мусофир ўғлингиз соғинди она
Қийналаман айтмоқ учун бу сўзни
Уяламан ёшга бермоққа кўзни
Лек тонг сахар ёпган нонларингизни
Мусофир ўғлингиз соғинди она
Тақдирда бор экан дея юрибман
Шу билан ўзимни алдаб турибман
Кунда минг хил бўлиб яшаб юрибман
Мусофир ўғлингиз соғинди она.
Шахар нурга тўла, ичим бечироқ
Чунки мен онамдан олисман, узоқ
Сизни ҳар кун, ҳар он ҳаммадан кўпроқ
Мусофир ўғлингиз соғинди она..
Тушда ҳам кўрмадим ҳатто бир бора
Ҳар кунгидан кўпроқ, ҳар куни сизни
Мусофир ўғлингиз соғинди она
Ишдан келганимда совуқ деворлар
Гўёки " уф " тортиб тиришиб чорлар
Қўлимда қаламим, дилимда зорлар
Мусофир ўғлингиз соғинди она
Қийналаман айтмоқ учун бу сўзни
Уяламан ёшга бермоққа кўзни
Лек тонг сахар ёпган нонларингизни
Мусофир ўғлингиз соғинди она
Тақдирда бор экан дея юрибман
Шу билан ўзимни алдаб турибман
Кунда минг хил бўлиб яшаб юрибман
Мусофир ўғлингиз соғинди она.
Шахар нурга тўла, ичим бечироқ
Чунки мен онамдан олисман, узоқ
Сизни ҳар кун, ҳар он ҳаммадан кўпроқ
Мусофир ўғлингиз соғинди она..
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!