❤️ Севги ҳақида шерлар

Нима ҳато бўлди севгилим?

2.7К марта ўқилди
Севдим севдинг севилди диллар,
Армон бизни кузатарди жим.
Қандай баҳтли ўтарди йиллар,
Нима ҳато бўлди севгилим?

Қандай гўзал эди у дамлар,
Хавас қилар эди одамлар,
Икки ёнга тортди қадамлар,
Нима ҳато бўлди севгилим?

Севгимизнинг сўнги йўқ эди,
Ҳиёнатнинг ранги йўқ эди,
Ишқ ва хижрон жанги йўқ эди,
Нима ҳато бўлди севгилим?

Тилларимиз бир эди аҳир,
Дилларимиз бир эди аҳир,
Йўлларимиз бир эди аҳир,
Нима ҳато бўлди севгилим?

Юрагимни ғам ранги доғлар,
Сочларимда кўпайди оқлар,
Битта савол мени қийноқлар,
Нима ҳато бўлди севгилим?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Зилола исм учун шер

10-июн, 20185.3К
Севги ҳақида шерлар

Бор

10-июн, 20182.4К
Севги ҳақида шерлар

Унутма ёр..

10-июн, 20183.2К
Севги ҳақида шерлар

Нега сендан кечиб бўлмайди?

10-июн, 20186.3К
Севги ҳақида шерлар

Сиз ўшаму?

10-июн, 20184.4К
Севги ҳақида шерлар

Қизғалдоқдай келган мехмонингизман

10-июн, 20182.5К