❤️ Севги ҳақида шерлар

Сиз ўшаму?

4.4К марта ўқилди
Юлдузим деб,излаганим,
Армонларда бўзлаганим,
Кеча-кундуз сўзлаганим —
Сиз ўшаму,сиз ўшаму?

Олислардан топмаганим,
Аммо асло тонмаганим,
Ўйлаб-ўйлаб қонмаганим —
Сиз ўшаму,сиз ўшаму?

Тушларимга кириб юрган,
Юлдузлардай ёниб турган,
Мени ўйлаб ҳаёл сурган
Сиз ўшаму,сиз ўшаму?

Қолманг дейман заволимга,
Жамолингиз ҳаёлимда,
Дилим дарди саволимда,
Сиз ўшаму,сиз ўшаму?

Пешонамга тақдир битган,
Юрагимни абгор этган,
Отабегим дея кутган
Сиз ўшаму,сиз ўшаму?

Бир бор кўриб,ўлай дейман,
Кулгичига тўяй дейман,
Кўксига бош қўяй дейман,
Сиз ўшаму,сиз ўшаму?

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Унутма ёр..

10-июн, 20183.2К
Севги ҳақида шерлар

Лабларингни мен кўрсам...

10-июн, 20183К
Севги ҳақида шерлар

Севдим ўзим

10-июн, 20182.8К
Севги ҳақида шерлар

Бор

10-июн, 20182.4К
Севги ҳақида шерлар

Қарор

10-июн, 20182.8К
Севги ҳақида шерлар

Нима ҳато бўлди севгилим?

10-июн, 20182.7К