Унутма ёр..
соғинганман дийдорингни,
Икки зулфи зуннорингни,
икки чашми ҳуморингни.
Суйганимсан ўзинг танхо,
Сенсиз умрим маноси йўқ.
Шайдоларинг кўпдир, аммо,
Менинг каби фидоси йўқ.
Унутма ёр мен зорингни,
Соғинганман дийдорингни,
Икки зулфи зуннорингни,
Икки чашми, хуморингни.
Соғинчларда ўртанди жон,
Сабрим тамом, холим ёмон,
Билгин юзинг хаёлимдан
Кетмас замон, кетмас замон.
Унутма ёр, мен зорингни,
Соғинганман дийдорингни.
Икки зулфи зиннорингни,
Икки чашми ҳуморингни.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!