❤️ Севги ҳақида шерлар

Бор

2.4К марта ўқилди
Соғинчдан юракнинг оқарса сочи,
Дардларни хаводек ютганларим бор.
Эй менинг азобим менинг қувончим,
Сени деб юракни туртганларим бор.

Севгимиз яшириб хамма-хаммадан
Тирноқ изларингни эса танамдан!
Ёдингдами сени пана-панада
Қошларинга ўсма суртганларим бор!

(Лабимдан кетмаса лабларинг тами)
Менга шунча озор берганинг камми!?
Остонанг пойида бир тупроқ каби,
Сенинг изларингни кутганларим бор.

Дилимга солмасам бўлмайди тартиб!
Мухаббат хақида куйламам қайтиб!
Бедор тунларимда ишқингда дайдиб,
Кўчангдан хар куни ўтганларим бор.

Мухаббат азобли, мароқли тилсим!
Мухаббат кул қилгин оловда жисмим!
Хуввуллаб қолган бўш дилимдан исминг-
Излаб юрагимни титганларим бор!.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Севги ҳақида шерлар

Унутма ёр..

10-июн, 20183.2К
Севги ҳақида шерлар

Нима ҳато бўлди севгилим?

10-июн, 20182.7К
Севги ҳақида шерлар

Сиз ўшаму?

10-июн, 20184.4К
Севги ҳақида шерлар

Зилола исм учун шер

10-июн, 20185.3К
Севги ҳақида шерлар

Лабларингни мен кўрсам...

10-июн, 20183К
Севги ҳақида шерлар

Нега сендан кечиб бўлмайди?

10-июн, 20186.3К