✍️ Шерлар

Жуфту - Ҳалолим

32.1К марта ўқилди
Жуфту - Ҳалолим
Ҳаёт ташвишлари нозик елкангда,
Чарчадим демайсан кулиб турасан.
Ғам алам чексангда маъсум чеҳрангда,
Жилмайиб турасан
Шукр қиласан.
Қалбинг тўла мехр ширин ҳаёлим,
ЭЙ МЕНИНГ АЁЛИМ
ЖУФТУ ҲАЛОЛИМ...

Тош чиқса кемирдинг садаф тишингда,
Сув келса симириб рўзғор ишингда.
Баъзида ранжидинг озорларимдан,
Барига чидаган ширин ҳаёлим,
ЭЙ МЕНИНГ АЁЛИМ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ...

Мусофир юртларда болам чақам деб,
Саҳардан шомгача меҳнатда юрдим...
Ортимдан кузатиб секин пичирлаб:
Оллоҳ паноҳидаʺасрасин дединг,
Сабрига тасанно ширин ҳаёлим,
ЭЙ МЕНИНГ АЁЛИМ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ...

Туҳмат тошлари ҳам тегди бошингга,
Оғу ҳам солишди гоҳо ошингга, Барига чидаган метин бардошим,
Фарзанд учун жонин айлаган фидо.
Жонинг омон бўлсин ширин ҳаёлим,
ЭЙ МЕНИНГ АЁЛИМ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Оз яшадиму бисёр дарс олдим

19-август, 20182.8К