Оз яшадиму бисёр дарс олдим
Оз яшадиму бисёр дарс олдим,
Қарангки арслонлар тулки измида.
Ҳақиқат, адолат қарсак чалишар,
Кибр ташкиллаган пулнинг базмида.
Кучлилар ишончни кўмиб ташлашди.
Зиёли тилини тишлар бир четта
Замон қози қилди порахўрларни,
Бугуннинг ҳоли шу ну бўлар эрта.
Кўпни кўрган ақлга - иш топилипти,
Нафснинг қўлида дуруст мардикор.
Адолат қабрини излаганларнинг
Ўнги қора жарлик, сўли тиконзор.
Сакрасин балантроқ кўкка етгунча,
Қаддини урсин замоннинг зўри.
Унутиб қўйманки қадрдонларим,
Марифат абадий, пул қўнинг кири.
Мақсадинг маърифат бўлса, эй инсон
Иншооллоҳ жаннатда бирга бўламиз.
Харомдан мол-дунё йиғиб юрганлар —
Яланғоч келганмиз шундай кетамиз...
Қарангки арслонлар тулки измида.
Ҳақиқат, адолат қарсак чалишар,
Кибр ташкиллаган пулнинг базмида.
Кучлилар ишончни кўмиб ташлашди.
Зиёли тилини тишлар бир четта
Замон қози қилди порахўрларни,
Бугуннинг ҳоли шу ну бўлар эрта.
Кўпни кўрган ақлга - иш топилипти,
Нафснинг қўлида дуруст мардикор.
Адолат қабрини излаганларнинг
Ўнги қора жарлик, сўли тиконзор.
Сакрасин балантроқ кўкка етгунча,
Қаддини урсин замоннинг зўри.
Унутиб қўйманки қадрдонларим,
Марифат абадий, пул қўнинг кири.
Мақсадинг маърифат бўлса, эй инсон
Иншооллоҳ жаннатда бирга бўламиз.
Харомдан мол-дунё йиғиб юрганлар —
Яланғоч келганмиз шундай кетамиз...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!