✍️ Шерлар

Бир ширин табассум қилинг майлими

5.9К марта ўқилди
Бир ширин табассум қилинг майлими
Нега кўнглингизга қўнибди ғубор,
Ёки ҳомуш бўлиш замон зайлими?
Сизга кичиккина илтимосим бор,
Бир ширин табассум қилинг майлими?

Фаромуш ўй суриб ўтирмай ғамда,
Яшамоқ керак экан ёруғ оламда.
Ҳеч нима демангу фақат шу дамда,
Бир ширин табассум қилинг майлими?

Умид машъалига бағишлаб учқун,
Уфқдан субҳидамда чиққандайин кун,
Шу онда шеъримни ўқиб мен учун,
Бир ШИРИН ТАБАССУМ қилинг майлими?!!!!!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →