✍️ Шерлар

Уйланмоқчи, йигит бор

3.1К марта ўқилди
Уйланмоқчи, йигит бор
Чиройли қаро кўзлар,
Бўйлари етган қизлар.
Таклифни тингланг сизлар,
Уйланмоқчи, йигит бор.
Ўйларим фақат сизлар,
Забоним сизни сўзлар.
Хатто шўх эрка қизлар
Уйланмоқчи, йигит бор.
Майда нозли қадамлар,
Мангу эмас бу дамлар.
Севилмаган санамлар,
Уйланмоқчи, йигит бор.
Севиб улгурмаганлар
Висол буюрмаганлар.
Юраги соғлом қизлар,
Уйланмоқчи, йигит бор.
Таклиф ёқдими сизга,
Тарқатинг ҳамма қизга.
Ёр экан
қайси бизга,
Уйланмоқчи, йигит бор! 😜😄

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →