✍️ Шерлар

Ўзгарибди бугун одамлар

4К марта ўқилди
Ўзгарибди бугун одамлар
Катта кичик қилиб қадамлар,
Тўлиб кетса юрак аламлар,
Яшаб билдим дунё ишини,
Ўзгарибди бугун одамлар.

Салом берсанг, олмас алигин,
Унутгандир инсон кимлигин.
Қилиб ҳурмат мол дунёйинга
Афсус билмас қадр нелигин.

Ўлчашади бахтни пулига,
Қадам қуймас савоб йўлига.
Шер билибон ўзини ҳар гиз,
Шукур қилмас ўтган кунига.

Инсон қўли етса осмонга
Унутаркан пастдагиларни,
Кўр қилибон бойлик кўзини,
Танимас экан яқинларини.

Унутмангиз бир гапни асло,
Ортимизда қолар бу дунё,
Яхши бўлинг, яхшилик қилинг,
Оламга нур сочингиз зиё.

Яхши инсон кўпдир биламан,
Жигаримдек ҳурмат қиламан.
Гоҳ каттаю гоҳ кичик бўлсин,
Барчасини бирдек севаман.

Ўтиб борар, ўтар бу йиллар,
Адоғи йўқ узундир йўллар.
Меҳрсиздир базида кимлар,
Ўзгарибди бугун одамлар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →