✍️ Шерлар

Эркакларни айблаймиз хиёнат қилса

25.9К марта ўқилди
Эркакларни айблаймиз хиёнат қилса
Эркакларни айблаймиз хиёнат қилса,
Кеча кўрган сулувни севиб қолса ёр.
Нима қилсин ҳотини бепардоз юрса,
Ойдек жамолини қилиб қўйса ҳор.

Аёл зоти ҳамиша оилам деган,
Улар учун жонини беришга тайёр.
Ўзингга хам озгина қарашни ўрган,
Аллох берган ҳуснни қилиб қўйма ҳор.

Эринг ишдан келишига ясангин озроқ,
Кўзлари қувонсин бўлсин баҳтиёр.
Ишинг кўп уйингда биламан, бироқ,
Кўчадаги гўзалдан нима каминг бор?!

Сингилжоним бу сенга ақл беришмас,
Сани ўзинг хаммадан доно бетакрор.
Рафиқа бўлмоқлик осон иш эмас,
Аҳир сенда энг буюк аёл қалби бор.

Ширин сўзинг аяма чарчаб келганда,
Қовоғингни уйма ранжитма бекор.
Нотаниш ойимча "Жоним" деганда
Сен ёмон гапирма бўлмагин абгор.

Балки сизга ёқмас бугун сўзларим,
Балки дерсиз эркакка бунча эътибор.
Ақллигим гўзалим қаро кўзларим,
Аҳир эри суйганга Жаннат ваъда бор!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →