🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Сизни ёмон соғинаман

3.8К марта ўқилди
Сизни ёмон соғинаман
Исмим хижрон қўйиб кетди бинафшалар,
Бахор келса гул узмоқдан оғринаман.
Мен уларнинг ифорига сарҳуш бўлиб,
Ҳудо хаққи сизни ёмон соғинаман.

Юрагимни ўраб орзу-армонларга,
Даво билмай дилгинамда дармонларга,
Хатто сиғмай бу кенг еру осмонларга,
Ҳудо хаққи сизни ёмон соғинаман.

Юрагимда бир нималар уйғонган он,
Юрагимда бир нималар тўлғонган он,
Сизни аллакимлардандир қизғонган он,
Ҳудо хаққи сизни ёмон соғинаман.

Париларнинг вахми келар хуснингиз бор,
Лабларимда такрорланар исмингиз бор,
Ҳаёлимда гавдаланар жисмингиз бор,
Ҳудо хаққи сизни ёмон соғинаман.

Хар кун минг бор ахдлашаман юрагим-ла,
Хар кун минг бир қасдлашаман юрагим-ла,
измим, жисмим яна ўжар юрагим-ла,
Ҳудо хаққи сизни ёмон соғинаман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →