🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Меҳрибоним онажон

6.2К марта ўқилди
Меҳрибоним онажон
Саҳар туриб эрталаб.
Тандирга ўтин қалаб.
Ёпардилар иссик, нон.
Меҳрибоним онажон.

Дилимдагин топарди.
Сутли патир ёпарди.
Кунлар шундай ўтарди.
Онам ёпган нонни соғиндим

Ош киларди тил ёрар.
Соғинчим ортиб борар.
Кўзи ҳар кун йўл қарар.
Онам ёпган нонни соғиндим

Ўзга юртни макон қилиб.
Уй қадрини энди билиб.
Ёлғондан юрамиз кулиб.
Онам ёпган нонни соғиндим

Баъзан кўзлар ёшланар.
Пешона-чи? Мушланар.
Балки ҳаёт энди бошланар.
Онам ёпган нонни соғиндим

Юрамиз санаб кунлар.
Уйку йўқ, бедор тунлар.
Ўтиб кетар ой йиллар.
Онам ёпган нонни соғиндим

Насб уйга қайтамиз.
Бу кунларни кутамиз.
Шу сўзларни айтамиз.
Онам ёпган нонни соғиндим....

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →