🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Бир кун мен учун яша

3.8К марта ўқилди
Бир кун мен учун яша
Соғинч қийнар тобора
Кўнглим сенла овора
Ҳолим сўраб бир бора
Бир кун мен учун яша
Дардим тўла бир олам
Йиғлар дилдаги нолам
Кўзда соғинчли жолам
Бир кун мен учун яша
Кўзим тикиб самога
Сиғмай қолдим дунёга
Ишонгим йўқ руёга
Бир кун мен учун яша
Ғурбатда қолдим дилим
Йўқотдим сени гулим
Бизни ажратди ўлим
Бир кун мен учун яша
Фигонларим тиғлайди
Пушаймон дил қийнайди
Ошик Дилбек йиғлайди
Бир кун мен учун яша

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →