🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Онажоним қариб боряпти

9.5К марта ўқилди
Онажоним қариб боряпти
Айрилиқнинг қиличи ўткир,
Кўрқув юрагимни ёряпти.
Тан олишлик нақадар оғир,
Онажоним қариб боряпти.

Қайғулардан юзим ёришмас,
Инсонки тупроққа қоришмас.
Маним ҳамон ишим юришмас,
Онам эса қариб боряпти.

Онамнинг билмайман мен жинни,
Дарди кўпми ёҳуд ажини.
Алам қатл қиляпти мени,
Онам эса қариб боряпти.

Мен ниҳолман ақлим караҳтдир,
Дооод волидам кекса дараҳтдир.
Бу юрагим ғамга пойтаҳтдир,
Онам эса қариб боряпти.

Укамдан айрилдим чидадим,
Отамдан айрилдим йиғладим.
Ҳаммасидан тўйдим чарчадим,
Онам эса қариб боряпти.

Бўйларидан ўзмишдир бўйим,
Шеър ҳақида ҳаёлим ўйим.
Шошмаяпман қилмоққа тўйим,
Онам эса қариб боряпти.

Ташландиқ черковдек ҳаробман,
Қадаҳдан тўкилган шаробман.
Булут юзин тўсган офтобман,
Онам эса қариб боряпти.

Ялло қилаяпман ҳорижда,
Бир кун Лондон бир кун Парижда.
Э, воҳ мени туққан фаришта(м),
Онам эса қариб боряпти.

Жон волидам бамисли Орол-
Денгизидек қуриб боряпти.
Андухларга бўлмишман қаро

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →