Онажоним кариб боряпти ота-она хакида шеър

Онажоним кариб боряпти
Онажоним кариб боряпти


Айриликнинг киличи уткир,
Куркув юрагимни ёряпти.
Тан олишлик накадар огир,
Онажоним кариб боряпти.

Кайгулардан юзим ёришмас,
Инсонки тупрокка коришмас.
Маним хамон ишим юришмас,
Онам эса кариб боряпти.


Онамнинг билмайман мен жинни,
Дарди купми ёхуд ажини.
Алам катл киляпти мени,
Онам эса кариб боряпти.

Мен нихолман аклим карахтдир,
Дооод волидам кекса дарахтдир.
Бу юрагим гамга пойтахтдир,
Онам эса кариб боряпти.

Укамдан айрилдим чидадим,
Отамдан айрилдим йигладим.
Хаммасидан туйдим чарчадим,
Онам эса кариб боряпти.

Буйларидан узмишдир буйим,
Шеър хакида хаёлим уйим.
Шошмаяпман килмокка туйим,
Онам эса кариб боряпти.

Ташландик черковдек харобман,
Кадахдан тукилган шаробман.
Булут юзин тусган офтобман,
Онам эса кариб боряпти.

Ялло килаяпман хорижда,
Бир кун Лондон бир кун Парижда.
Э, вох мени туккан фаришта(м),
Онам эса кариб боряпти.

Жон волидам бамисли Орол-
Денгизидек куриб боряпти.
Андухларга булмишман карол,
Онажоним кариб боряпти.

Мусофир углингиз согинди она

Бегона юртларда фаришта юзни Тушда хам курмадим хатто бир бора Хар кунгидан купрок, хар куни сизни Мусофир углингиз согинди она......

Менинг Онам дунёдир

Менинг Онам дунёдир, Мехр тула дарёдир. Зимистонда йулимга, Нур тушаган зиёдир. Менинг Онам бир дарахт, Жаннат пойидаги тахт. Бу уткинчи оламда, Онам омад Онам бахт. Менинг Онам хаётдир,...

Болам деб Нигохи Гунчадек Сулган

Болам деб Нигохи Гунчадек Сулган Oгир Синовларда Не булса Булган Юзи Кайгурсада Кузлари Кулган Жаннат Хиди Келган Райхоним Oнам...!...

Ёнингиздан жилмай

Ёнингиздан жилмай, кувончга тулиб Дунёларга сигмай, кийкириб, кулиб, Биз зумга булса-да, ёш бола булиб Oркангиздан юргим келди, онажон....

Онажоним ёнида эдим

Савол берманг, кайда эдинг деб. Юрагимни эзманг хадеб. Куймай дея, ёлгизлатиб, Онажоним ёнида эдим......

Замонлар айланиш чархин йукотса

Замонлар айланиш чархин йукотса! Яхшига ёмонлар тинмай тош отса! Киприкда ёшлар хам артилмай котса! Сабримнинг косасин тулдирма хаёт! OТАМ ВА OНАМДАН АЙИРМА ХАЙOТ....

Болангни кечир

Она вужудинггни тош деб ўйлабман. Ҳали дардни енгар, ёш деб ўйлабман. Ҳар ютган луқмангни ош деб ўйлабман, Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!......

Oнамдир дунёда энг холис кузгу...

Oнамдир дунёда энг холис кузгу Колгани ёлгондир ширин алдамлар Шу пайтгача яшап англаганим шу Oнамдан бошкаси оддий одамлар...

Онажоним кариб боряпти

Айриликнинг киличи уткир, Куркув юрагимни ёряпти. Тан олишлик накадар огир, Онажоним кариб боряпти......

Онангни рози этсанг

Онангни рози этсанг Замон сеники На замон замину Осмон сеники Агар отангни хам Рози эта олсанг Он саккизминг олам жахон саники...

Изохлар 2

  1. Офлайн
    Dilnoza
    Dilnoza 8 марта 2023 16:01
    Har bir inson õz onasini yaxshi kõradi deb õylayman. Ona bu yagona insondir. Ona dunyoda kõp. Ammo har bir inson uchun õz onasi afzal. Sizga bir gap aytsam "onaga bermang baho chunki ona bebaho" .Quyidagi sherlarni õqib kõzimga yosh keldi.Men hali kichkinaman.10 yoshdaman.Ammo oyimni iloji boricha asrashga harakat qilaman.Chunki ona qaytib kelmaydi
  2. Офлайн
    Lailo
    Lailo 27 августа 2021 14:16
    Sizlarga hayotta bolgan bir ojiz odammi aitsam shu odam xaqida sher yozb bera olasizlami

Фикр қўшиш