Аёлни ҳўрламанг, аёл-бу она

Аёлни ранжитманг, аёлни сўкманг,
Бехуда қийнаманг, кўз ёшин тўкманг,
Аёлсиз кошоналар гўё вайрона,
Аёлни ҳўрламанг, аёл-бу она!
Аёлни иззату нафсига тегманг,
Токи эркаклардан қолмасин кўнгил,
Номусин топтаманг, бошини эгманг,
Аёл опамиздир, аёл- бу сингил!
Гапларимиз ботиб пичоқ тиғидек,
Қалбида қолмасин доғу изимиз,
Аёлни асрайлик кўз қорачиғидек,
Аёл келинимиз, аёл қизимиз.
Аёлни асрайлик қадрига этиб,
Аёл ёримиздир, вафодоримиз,
Аёл онамиздир, меҳрибонимиз,
Аёл номусимиз, аёл оримиз.
Бехуда қийнаманг, кўз ёшин тўкманг,
Аёлсиз кошоналар гўё вайрона,
Аёлни ҳўрламанг, аёл-бу она!
Аёлни иззату нафсига тегманг,
Токи эркаклардан қолмасин кўнгил,
Номусин топтаманг, бошини эгманг,
Аёл опамиздир, аёл- бу сингил!
Гапларимиз ботиб пичоқ тиғидек,
Қалбида қолмасин доғу изимиз,
Аёлни асрайлик кўз қорачиғидек,
Аёл келинимиз, аёл қизимиз.
Аёлни асрайлик қадрига этиб,
Аёл ёримиздир, вафодоримиз,
Аёл онамиздир, меҳрибонимиз,
Аёл номусимиз, аёл оримиз.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!