🌙 Туш табири

Тушда қўй кўриш - таъбири, қўчқор қувласа, сузса, уни сўйса нимани англатади

3 дақиқа 51.8К марта ўқилди
Тушда қўй кўриш - таъбири, қўчқор қувласа, сузса, уни сўйса нимани англатади
Тушда қўй кўриш – эркаклик кучи, кашшофлик руҳи. Агар сиз қўйни тутиб олган бўлсангиз, сиз суд ишларида иштирок этасиз. Умуман олганда, қўй фаровонлик ва даромад рамзи ҳисобланади ва камдан-кам ҳолларда муаммолардан дарак бўлади.

КАТТА ОНЛАЙН ТУШ КИТОБИ
Агар тушга қўй кирса – бу туш керакли ва фойдали, фақатгина жонзот тирик бўлса.
Тушда тирик қўй кўриш – яқин келажакда ҳамма жабҳаларда фаровонликка эришишингиз мумкин деган маънони англатади.
Қўчқор шохласа – тўхматдан огоҳ бўлиш кераклигига.
Қўй гўшти сотиш, сотиб олиш ёки тайёрлаш – муаммолардан дарак. Бундай туш одатда касалланиб қолишингиз мумкинлигидан огоҳлантиради. Дарҳақиқат, бундай туш қўйга эмас, балки унинг хом гўштига тааллуқлидир.
Тушда гўшт кўриш таъбири→

Агар сиз тушда қўйнинг бошини кўрсангиз, унда бу туш яхшиликка ва сиз нисбатан қисқа муддат ичида даромад олишингизни ваъда қилади.

Қўй бошсиз бўлса – бу ҳам яхши маънони англатади: сиз ўзингиз билмаган ҳолда маълум бир ҳаракат қиласиз. Шу ҳаракат сизга катта завқ бағишлайди ва фойда келтиради.
Тушда қўй сўйиш – сизга керак ва фойдали бўлган таклиф келиб тушади, сиз уни дарҳол қабул қилишингиз кераклигини англатади. Беморлар бундай туш кўрса, соғайиб кетишига.
Агар қўйни бошқа одам сўйса – оила аъзоларингиз вакилларидан бири яқин орада катта миқдорда даромад кўради. Бунда жонзотни айнан ким сўйгани аҳамиятли эмас.
Тушда қўчқорнинг жунини қирқиш ёки олиш – бир қарашда фойдали бўлиб кўринган таклиф келишидан. Ушбу таклифни қабул қилишга шошилманг: сиз жуда кўп тер тўкишингиз керак бўлади, даромад эса унга лойиқ эмас.
Агар бошқа одам қўйнинг жунини қирқса – беҳуда ташвишлардан огоҳлантиради. Ишни бажара олишга амин бўлсангиз ҳам, бошқаларга бу ҳақида ваъда берманг. Ишонтирадиган, лекин кафолатламайдиган жавоб қайтаринг.
ШАРҚОНА ТУШ ТАъБИРИ: ҚЎЙ
Осойишталикча ўтлаб юрган қўйлар подаси – жуда тез орада ҳаётингизда қувонч ва фаровонлик вақти бошланади.
Тушда қўй боқиб юриш – ўз танишлари доирасида обрўнинг баландлашига.
Оқ қўчқорни сўйишаётганини кўриш – муваффаққиятга, қора бўлса, синовларга.
Тушда қўй сузса – эҳтимол ўз манзилингизга жуда ёқимсиз гаплар эшитишингизга. Бунга ўта оғир-босиқ муносабатда бўлинг.
ҚАДИМГИ ФОРСИЙ ТУШ ТАъБИРЛАРИ КИТОБИ
Тушга қўчқор ёки қўй кирса – фаровонлик ва бойликка.
Бу туш китобида нечта қўй кўрган бўлсангиз, шунча йил умр кўришингиз ҳақида айтиб ўтилган.
Агар қўзичоқ қалин ва узун жунга эга бўлса, унда бутун ҳаётингиз сокин ва бахтли бўлади.
Қўйларни ўтлатиш – мартаба зинапоясида юқорига кўтарилиш.
Қўйлар тўдасини кўриш – бойликнинг кўпайиши (агар бу пода сизга тегишли бўлса).
Кўп сонли қўйларни совға сифатида қабул қилиб олиш – сизга тезда юксалишига ёрдам берадиган машҳур ва жуда таъсирли шахс билан учрашишингизга.
Қўйнинг устига миниб юриш – бу танқидчилар ва душманлар устидан ғалаба (агар жонзот тушда хотиржам бўлса).
Қайнатилган қўй гўшти – молиявий тараққиётга.
Қовурилган бўлса – бахтсизлик ва муваффақиятсизликларга, умуман қайғуга.
Тушда қўчқор сўйиш – барча душманларингизнинг мағлубиятига ва уларнинг барча мол-мулкларига эгалик қилишингизга.
ТУШДА ҚЎЙ КЎРСА НИМА БЎЛАДИ
Қўй – муваффақият; шохласа – қўрқув.
Унинг гўштидан таом тановул қилиш – корхонада муваффақият.
Умуман олганда, қўйлар – шон-шараф, куч, муваффақият, умид, ҳурсандчилик, даромад рамзидир.

ҚЎШМА ТУШ КИТОБИ: ТУШДА ҚЎЙ КЎРИШ
Агар тушингизда олдингизда бир қўчқор турган бўлса – тезда муваффақиятга эришасиз, аммо бунга эришиш учун сиз кичик тўсиқни енгишингизга тўғри келади. Эҳтимол, сизда яхши ақлга эга бўлмаган дўстингиз бордир.

Қўйни ипидан ушлаб етаклаб юриш – сизни олдинда қувончли хабар кутмоқда.
Сизни қувиб етишга ҳаракат қилаётган қўчқордан қочиш – омадсизлик ва муаммоларга.
Қўй сизга калла қўядиган бўлса – қўрқув, раҳбариятдан дакки эшитиш, ҳақоратланиш.
Уни овлаш ёки тутишга интилиш – олдинга қўйилган мақсадларга эришиш йўлида барча тўсиқларни ишонч билан енгиб ўтиш.
Қўйнинг устига миниб олиш – нуфузли ва жуда бой одамдан катта ишончга эришишга.
Қўзи гўштини ейиш – душманингизни енгишингиз мумкинлигини айтади.
ТУШЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНИ
Қўйдан қўрқса – эҳтимолий душманлар билан музокаралар олиб бориш.
Агар қўйлар жуда кўп бўлса – куч, раҳбарлик, фаровонлик.
Қўй сотиб олиш – яқин орада никоҳ тўйи кутилаётганидан дарак.
Агар жонзот сизга нисбатан агрессив муносабатда бўлса – сизнинг ёки бошқаларнинг хатоси ҳаётингизни оғирлаштириб юборишидан гапиради.
Ўлган қўй кўриш – ёмон белги. Унинг талқини душманларингиз хатоларингиздан фойданалиб, сизга зиён етказишга уринишади.
У уй ичида юрган бўлса – қувончга.
Қўчқор қувласа – ўнгда муаммоларга тайёр туринг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →