🌙 Туш табири

Тушда қор кўрса нима бўлади - қор ёғиши кузатилган туш таъбири талқини

1 дақиқа 18.8К марта ўқилди
Тушда қор кўрса нима бўлади - қор ёғиши кузатилган туш таъбири талқини
Тушда қор кўриш – ҳозирча ҳаётингизда ҳақиқий бахтсизлик, масалан касалликлар ёки ишдаги муаммолар йўқлигидан. Агар тушда бўрон бўлаётган ва қор кучли йўгаётган бўлса – узоқ муддат кутган нарсангизга эриша олмаганлигингиз сабабли сизни кўнгил қолиши ва хафаргачилик кутмоқда. Бу тушга деяри ҳар доим руҳий ғулғула ҳамроҳлик қилади. Тушда қор ейиш – идеалларингиз вайрон бўлиши кутилмоқда. Тушга кир ва ифлос қор кириши – демак мағрурлигингиз пасаяди ва сизга кеккайиб назар соладиган одам билан ярашасиз. Тушда қор эришини кўриш – қўрқувларингиз хурсандчилик билан якунланишидан дарак. Тушда ойна орқали лайлак қор ёғаётганини кўриш – муҳаббатингиз билан урушиб қолишингиз ва бу бегоналашиб кетиш молиявий қийинчиликлар билан оғирлашишини башорат қилади. Тушга узоқда бўлган тоғ чўққисида қор кўриш кириши – сизнинг амбитсияли истакларингиз сизга муваффаққият келтиради. Агар тушда қуёш нурлари остида ялтиратойтган қор пейзажи кўрсангиз, меҳрибон бўлмаган тақдир сизга бўйсунади ва сиз раҳбарликни қўлга киритасиз. Тушда қорда йўқолиб қолиш ёки қор туфайли бирон жойга чиқа олмаслик кўриш – узоқ кетма-кет омадсизликлар ҳақида гувоҳлик беради.

МИСС ХАССЕ ТУШ ТАъБИРИ: ТУШДА ҚОР КЎРСА
Тушда қорни кўриш – ҳаётда ўзгаришлар.
Қор устида юриш – ёмон кўргуликка тушиш.
Қор кўчиши – тўсиқлар.
Қорга йиқилиб тушиш – ишларда қийинчиликлар.
Қор эриши – яхшиликка.
Қорнинг йирик дўнгчалар бўлиб қолиши – бахтга.
ТУШДА ҚОР КЎРИШ: СВЕТКОВ ТУШ ТАъБИРИ БЎЙИЧА
Тушда қор кўрса – муҳаббатли учрашув.
Одам бўйи қор бўлса – омад.
Қор танага тегмаса – оилада аза.
Қор бўйлаб юриш – ёқимли ажабланиш, ўзгаришлар.
Қорда югуриш – ишқий муносабатларда тўсиқлар, учрашув кўнгилдагидек ўтмаслиги.
Тушда оппоқ қор ёғса – бойлик, даромад.
Изғирин кузатилса – мураккаб ишларнинг кутилмаган якуни.
Тоғларда қор – хушхабар.
Дарахтда бўлса – фойда кўриш.
Қор билан ювиниш, ўзига суртиш – барча орзуларнинг амалга ошиши.
Тушда қор ёғиши – тўсиқлар.
Қорга тушиб кетиш – ёмонлик, қийинчиликлар, ёлғиз қолиш.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →