🌙 Туш табири

Тушда самолёт кўриш - учиш, қулаши, бошқариш таъбири қандай

2 дақиқа 79.4К марта ўқилди
Тушда самолёт кўриш - учиш, қулаши, бошқариш таъбири қандай
Туш кўрувчи учун тушда самолёт кўриш саргузаштларга тўла. Ҳурсандчилик туйғуси, одатда, парвознинг ўзи ёки тезликнинг юқорилиги ва фазовий макон нақадар кенг эканлигини англаш билан боғлиқ. Бундан ташқари, у кишини ҳавотирга солиши мумкин, бу самолётни қулаб тушиши каби хавф-хатар ҳақида ўйлашда пайдо бўлади. Бундай ҳолатда вазиятни ўз қўлингизга олишингиз мумкин. Самолётни бошқаринг.

Тушда самолётда учиш – ҳам одатий, ҳам ишоравий бўлиши мумкин, чунки баъзи одамлар уни оддий қабул қилишса, бошқалар учишни кўрганда ваҳимага тушишади. Масалан, америкалик мухлислар таниқли футбол шарҳловчиси Жон Мадден ҳеч қачон самолётда учмаслигини билади – у мамлакат бўйлаб автобусда саёҳат қилади. Кўпчилик унинг бундай қўрқувини баҳам кўради, гарчи улар ҳам тушда самолётда учишни кўришлари мумкин. Бундай ҳолатда, туш ирратсионал қўрқувни бартараф этишга уринишдир.

Тушда ўзингизни ёки бошқа кимсани учувчи сифатида кўришингиз мумкин. Агар тушдаги бундай вазиятда назоратни ўз қўлингизга ола билсангиз, демак ўнгда ҳам ҳар қандай муаммони енгишга қодирсиз.

Самолётда кимлар бор эди? Реал ҳаётда сиз бу одамлар учун жавобгарсиз, уларнинг олдида муайян мажбуриятларингиз мавжуд. Самолётни қандай бошқаришингиз эса ўз вазифангизни қанчалик яхши бажараётганлигингизни кўрсатади.

ТУШДА САМОЛЁТ КЎРИШ: ФРЕЙД ТУШ ТАъБИРЛАРИГА КЎРА
Тушда самолётда учиш – сизга ҳаёт қоралама қоғоздек кўринади, ҳуддики кейин уни оқ қоғозга кўчириб ўтказиш мумкиндек. Бундай ҳолда сиз ҳаёт бир марта эканлигини, йиллар эса оқар дарё каби тез ўтиб кетишини инобатга олмайсиз. Бўш вақтингизда бу ҳақида ўйлаб кўринг.

Тушга осмонда самолёт томонидан қолдирилган из кирса, сиз ҳозир жуда муҳим бўлган нарсаларни йўқотишингиз мумкин деган маънони англатади. Лекин энг аламли томони, сиз ҳаммаси яхши бўлиши учун максимум ҳаракат қилган бўласиз. Эҳтимол, сининг “иккинчи ярмингиз” сиздан “озод бўлишни” хоҳлайди.

ТУШДА САМОЛЁТ КЎРСА НИМА БЎЛАДИ: СВЕТКОВ БЎЙИЧА
Самолёт ва бошқа учар жисмлар – орзуларнинг рўёбга чиқиши, талабларнинг бажарилиши;
Уни кишининг ўзи бошқарса – агар ҳеч қандай фалокат бўлмаса, кутилмаган омад ёки ижобий ўзгариш;
Йўловчи бўлиб учса – узоқдан янгилик келиши;
Кўзланган манзилга учиб бориш – қисқа муддатли бахт.
ТУШИДА УЧИШ: НОСТРАДАМУС ТАъБИРЛАРИ
Парвоз – яхши ҳис-туйғулар, эркинлик, мустақилликни акс эттиради. Тушда самолётда учаётганлик – ўнгда эркинлик ва мустақилликка интилишнинг аксидир. Яқин келажакда сиз ушбу имкониятга эга бўласиз. Агар сиз парвоз пайтида қулаб кетсангиз, реал ҳаётда тўсиқларни енгиб ўтиш ва муаммоларни ҳал қилиш керак бўлади.

Агар самолёт қуласа ва ҳалокатга учраса, демак, ҳаётда сиз ўзингизга етарли даражада ишонмайсиз ва талабларга жавоб бера олмайман деб ўйлайсиз. Ўз устингизда ишлаб, ҳаёлий муаммолардан ташвишланмасдан, реал ҳаётда уринишлар қилиб кўриш керак.

МИЛЛЕР ТУШ ТАъБИРЛАРИ КИТОБИ: ПАРВОЗ
Тушда чексиз осмон кенглигида учиш – бахтсиз никоҳни ваъда қилади. Агар сиз ерга жуда яқин учаётган бўлсангиз – бу касаллик ёки қийин вазиятлардан огоҳлантиришдир. Агар самолёт лойқа сувга қулаб тушса – шахсий ишларни юритишда эҳтиёт бўлиш керак.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →