🌙 Туш табири

Тушда товуқ кўриш - гўшти ёки тухумини кўрса, учса таъбири қандай

3 дақиқа 26.3К марта ўқилди
Тушда товуқ кўриш - гўшти ёки тухумини кўрса, учса таъбири қандай
Товуқ – ўтроқ парранда, кўплаб тухум қўйиши ва узлуксиз анча вақт овоз чиқариш қобилияти билан таниқли. Тушда кўрилган образ сизнинг уй хўжалиги ва оила даврангизга бўлган муносабатингизни акс эттириши мумкин. Бундан ташқари, туш таъбири товуққа ҳамроҳлик қилган образлардан келиб чиқиб талқин қилинади.

Тушда товуқ гўштини кўриш – кутилмаганда узоқ қариндошлардан бири меҳмонга келиши, янги танишлар орттириш ёки тўсатдан даромадга ишора.
Қора товуқ – қариндошлар билан уришиб қолиш, агар улар кўп бўлса – тортишув узоқ муддатга чўзилади ва ўртага катта миқдорда пул аралашиши мумкин.
Агар товуқ қувноқ бўлса, унга озиқа берсангиз – кутилган меҳмон келиши ёки ҳамкасблар орасида обрўнинг яна бир поғонага баландлаши.
ТУШДА ТОВУҚ КЎРСА: ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИН
Дон қидириб юрган товуқлар галаси – ўз айбингизга кўра иқтисодий муаммоларни бошдан кечираётганлигингиз. Агар бу муаммони бартараф этмасангиз, унинг оқибатлари оила аъзоларингиз ҳаётига таъсир қилиши мумкин.
Агар тушда товуқ экинларни поймол қилган бўлса, болаларингизнинг хатти-ҳаракатига эътибор беринг. Эҳтимол, улар ўзларига ва сизга зарар келтирадиган даражада эҳтиётсизлик қилаётган бўлишлари мумкин.
Агар аёл тушида атрофида жўжалари юрган товуқни кўрса, у бир нечта фарзанди билан бева бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлиши керак.
Ёлғиз кишилар тушида грил товуқ кўрса, аксинча, у тез орада ўзига лойиқ жуфтини учратади.
Агар сиз ёқтирган киши сизга алланима деётган бўлсаю, сиз уни товуқнинг овози каби эшитсангиз, ғийбатлар туфайли бигаликдаги ҳаётингиз хавф остида қолади.
БОЛАЛАР ТУШ КИТОБИДА
Тушда тўсатдан товуқ ёки хўроз кориш – одатда бу бирон аёл қариндошингизни ифодалайди. Товуқнинг ҳозирги ҳолати – қариндошингизни сизга бўлган муносабатидир. Агар у ғамгин кўринса, демак айб кимда бўлишидан қатъий назар яришишга ва кек сақламасликка ҳаракат қилиш керак. Бошқа ҳолларда товуқнинг нима қилганлигини ёдга олиш таъбирий маъно сақлайди:

Агар товуқ тинч ҳолатда дон чўқиб юрга бўлса, демак, туш кўрувчида барчаси ҳавас қилгудек даржада.
Агар у хавотирланиб, овоз чиқариб, қанотларини қоқадиган бўлса, демак ҳолатингиз ташвишли. Эҳтимол кичик нохушликлар, масалан енгил касалликни бошдан кечириш мумкин.
ТУШДА ТОВУҚ КЎРИШ ТАъБИРИ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА
Тушга ҳовлида қалин қилиб ёйилган пуллар аро дон излаётган товуқлар кирса – эътиборсизлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисадан огоҳ бўлиш керак. Асосий ишларга эътибор беришга ҳаракат қилинг ва ҳаммаси ўз жойида бўлади.

Узоқ вақт давомида бир жойда ғайритабиий ҳолатда ўтирган товуқ – яқинда сизга бошқаларнинг ёрдами керак бўлиши мумкинлигига дарак. Шу сабабли имкон борида бошқаларнинг илтимосларини беэътибор қолдирмаслик тавсия этилади. Бироқ ҳаммага ҳам эмас. Шундай ёрдам қилингки, эртанги кунда унинг тақдирига аралашганлигингиздан пушаймоқ қилманг.

ХХИ АСР ТУШ КИТОБИ: ТОВУҚ
Катта ва чиройли товуқ – муҳаббатда муваффаққиятга.
Бошсиз товуқни кўрса – оғир меҳнатга.
Тушда товуқ боқиш – совға олиш, меҳрли муносабатга, меҳрибон инсон билан учрашишга.
Агар у тухум қўйса – бахтли ҳодисага.
Хўрознинг қичқириши – эҳтиёт бўлиш кераклигига.
Бир товуқнинг патларини юлиш – муаммога.
Товуқ қувласа – оилавий ҳаётда низоларга.
Хўрозлар уруш қилаётганлиги – эски қадрдонлар билан урушиб қолишга.
Осоқланиб юрса – хушхабар эшитишга.
Тушда тилла товуқ кўриш – ҳодисаларнинг бахтли якун топишига.
Қора товуқни – душманлар билан тўқнаш келишга.
Оқ товуқ – бизнесда муваффаққият қозонишга.
Агар у жуда кичик бўлса – қўрқоқлик, битта қарорга кела олмаслик, бир қарашда ютуқли деб ҳисобланган ишнинг бефойда бўлиб чиқишига.
Хом товуқ гўшти – шу кун ёмғир ёғиши ёки кир ювишга.
Ҳовлида айланиб юрган бўлса – яқин орада меҳмон келиши кутилмоқда ва бироз ташвиш қилишга тўғри келади.
Катакда бўлса – катта оворагарчиликка.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →