🌙 Туш табири

Тушда тиш тушиши кўриш - таъбири, мазмуни, тушда тиш тушса нима бўлади?

3 дақиқа 19.3К марта ўқилди
Тушда тиш тушиши кўриш - таъбири, мазмуни, тушда тиш тушса нима бўлади?
Ер юзида деярли ҳар бир киши туш кўради: рангли, оқ-қора, ёқимли ёки ғалати, аҳмоқона ёки сирли. Ана шундай тушларнинг бири тушда тиш тушиши бўлиши мумкин. Психологияда тушда кишини ҳаяжонга, қўрқувга солувчи, хусусан, тушда тиш тушишини ёки йўқлигини кўриш ўша кишини баъзи ҳодисаларга бўлган муносабатини ўзгартириши ёки бошқа назар билан қарашига ундаш учундир.

Психологик назариядан келиб чиқиб яна шуни айтиш мумкинки, тушда тиш тушса, бу яқин кишиларни йўқотишдан қўрқишнинг акси бўлиши мумкин, бу ҳам жисмоний маънода, ҳам уларнинг қўллаб-қувватлаши, меҳри, муҳаббатини йўқотишни ҳам назарда тутади.

ТУШДА ТИШ ТУШСА
Халқ орасида бундай тушлар қуйидагича талқин қилинади: тушда тиш тушиши яқинлашиб келаётган жиддий ҳалокатдан гапиради. Агар тиш тушганда қонаса – бу орзу сиз билан қондош бўлган яқин қариндошнинг ўлимини билдириши мумкин. Агар тиш қонамасдан тушган бўлса, унда бундай туш оила аъзоларингизнинг касалланишидан дарак беради.

ТУШДА ТИШНИНГ ТУШИШИ: ИТАЛИЯ ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ
Италиянча тушлар китоби тиш тушишини ҳаётий энергия, қувват, ижобий кайфиятнинг йўқотилиши билан боғлайди, фақат битта нюанс – бу талқин бир вақтда бир нечта тиш тушганда ўринлидир. Тишсиз тиш қатори эса яқин орада касалланиб қолиш хавфи мавжудлигидан дарак беради.

ТУШДА ТИШ ТУШИШИ: СВЕТКОВ БЎЙИЧА
Светков туш таъбири китобига кўра, тиш тушиши – муваффаққиятсизлик, муҳим ишда кутилган натижага эришмаслик, режаларнинг таназзулга учраши белгисидир. Аммо, агар тушда тиш тушиши қон оқиши билан кечса, бу қондош бўлган кишининг ўлими ҳақида гапиради.

Агар тушда тиш тушса ва бунда қон чиқмаса, бу яқин кишилар билан жанжаллашиб қолиш, улар билан бегоналашиб кетиш, оила аъзоларингиздан узоқ бўладиган жойларга кўчиб кетишдан дарак.

ХХИ АСР ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИДА ТИШ ТУШИШИ ҲАҚИДА
Бунга кўра, тушда тиш қимирласа ёки тушса, яқин келажакда ишларингизда омад сизга кулиб боқмаслигидан гапиради.

ТУШДА ТИШ ТУШСА: МИЛЛЕР БЎЙИЧА
Миллернинг тушлар китоби тушида тиши тушган одамни оғир вақтлар келиши, ишда, оилада қийинчиликлар, унинг ақлий ва ҳатто жисмоний соғлиғига путур етказадиган руҳий азоблар бошланишидан огоҳлантиради.

Агар тушда тиш синиши ёки у уриб туширилиши кўрилса, бу дўст қиёфасида яшириниб юрган душманлар мавжудлигидан гапиради, улар сизга зиён етказиш учун шунчаки қулай вақтни кутиб юришибди. Агар тушда тушишидан олдин тиш синса ёки ёрилса, бу сизнинг соғлиғингизга зиён етказлиши ёки ишдаги оғир юмушлар туфайли карерангиз зарар кўришини англатади.

Барча тишларни тупуриб ташлаш – ушбу тушни кўрган одамнинг ўзи ёки унинг яқинлари яқин орада жиддий касалланиб қолишлари мумкинлигидан. Тушда тишни олиб ташлашдан кейин ундан қолган чуқурчани излаш – унчалик ҳам хуш кўрмаган кишингиз билан яқин орада учрашишингиз мумкинлигидан.

Бундан ташқари, Миллер туш таъбири китобида тушида битта тишни йўқотиш – бу нохуш янгилик ва ёмон хабар эшитишдан дейди. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта тишлар йўқотилган бўлса, ҳаётда “қора чизиқ”қа тайёр туринг, муваффақиятсизликлар ва йўқотишлар сизни узоқ вақт давомида таъқиб қилади. Бунда барчасига айбдор фақат ўзингиз бўласиз.

ТУШДА ТИШЛАР ТУШИШИ: НОСТРАДАМУС БЎЙИЧА
Нострадамус туш китобида уйқудаги одам тиш тушишини кўрса, унинг ҳаётий позитйсияси беқарор, унда устунликларнинг йўқотилиши мумкинлиги қайд этилган. Бундай туш кўрган одам ҳаётий мақсадларини қайта кўриб чиқиши керак, акс ҳолда энергия ва кучлари бесамар кетиши мумкин.

ТУШДА ТИШ ТУШИШИ КЎРСА: ЧЖОУ-ГУН БЎЙИЧА
Чжоу-Гуннинг фикрига кўра, одамда тушда тиш тушса, бундай туш кўрган одамнинг ота-онаси билан бахтсизлик рўй бериши мумкинлигидан. Агар тиш тушса-ю, сўнг жойида янги тиш чиқса, бундай тушни янгил авлодлар келиши, бахтли ва сокин ҳаёт дея талқин қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →