💡 Қизиқарли маълумотлар

Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз бўлган 7 ажойиб функтсиялар

2 дақиқа 2.5К марта ўқилди
Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз бўлган 7 ажойиб функтсиялар
Бугунги кунда чўнтагида севимли ва ажралмас смартфони бўлмаган киши бўлмаса керак. Ва айни пайтда инсониятнинг энг фойдали ихтиролари қандай қобилияга эга эканлигини биладиганлар саноқли. Ушбу мақолада Андроид платформасида ишлайдиган смартфонларнинг 7 энг қизиқарли функтсиялари ҳақида батафсил.

ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ
Агар Андроид қурилмангиз учун қора ёки бошқа ёруғ бўлмаган фонни танласангиз, пикселларнинг автоматик ёритилиши ўчади ва телефон ёки планшетнинг ишлаш муддати анча узоқ давом этаётгани сезиш мумкин. Ҳозиргача бу хусусият барча Андроид қурилмаларида ишламайди, бироқ, масалан, Самсунгнинг аксарият смартфонларида мавжуд. Текшириб кўринг!

МАТННИ ОВОЗ БИЛАН ИЖРО ЭТИЛИШИ
Ушбу мақолани нафақат ўқиш, балки тинглаш ҳам мумкин – агарда сизда албатта Андроид бўлса. Агар сиз маълумотни тинглашни афзал кўрадиган кишилар тоифасидан бўлсангиз, созламалардаги “Махсус имкониятлар” бандини топинг ва матнни овозли ўқиш функтсиясини ёқинг.

СМАРТФОННИ МАСОФАДАН БОШҚАРИШ
“Созламалар -> Хавфсизлик -> Қурилма администраторлари” менюсига ўтиб, “Андроидни масофавий бошқарув” бўлимига ўтинг, “Қурилмани масофадан излаш” ёнидаги катакчани белгиланг. Энди сиз смартфони йўқотиб қўйсангиз, барча маълумотларни қайта тиклаб, ушбу сайт орқали смартфонни блоклашингиз мумкин бўлади.

“МЕҲМОН РЕЖИМИ”НИ ЁҚИШ

Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз бўлган 7 ажойиб функтсиялар
Агар сиз телефонингизни бошқа шахсга вақтинча бериб туриш ва айни пайтда смартфон ёки планшетга юкланган барча шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақламоқчи бўлсангиз, “Меҳмон режими” хусусиятидан фойдаланинг. Дисплейни икки бармоқ билан пастга тортинг ва очиладиган тезкор созлаш ойнасида юқори ўнг томондаги юқори бурчакдаги фойдаланувчи белгисини босинг. Бунда “меҳмон қўшиш” функсияси пайдо бўлади ва сиз ушбу шахс қурилмада қандай ҳаракатлар бажариши мумкинлигини танлашингиз мумкин.

ЭКРАН ЛУПАСИ

Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз бўлган 7 ажойиб функтсиялар
Кўриш ўткирлиги паст бўлган бўлган фойдаланувчҳулар бу функтсия уларга қанчалик қулайлик яратиши мумкинлиги ҳақида билмасликлари мумкин. Функтисяни фаоллаштириш учун шунчаки “Созламалар – > Махсус имкониятлар – > Катталаштириш учун ҳаракатлар” га ўтинг. Шундан сўнг, экраннинг ҳар қандай қисмини фақатгина босиш орқали катталаштиришингиз мумкин.

МОДЕМ РЕЖИМИ

Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз бўлган 7 ажойиб функтсиялар
Турли хил қурилмалардан интернетга кириш учун алоҳида 3Г-модем ёки бошқа қурилма харид қилиш шарт эмас – смартфонингиз бу вазифани мукаммал тарзда бажара олади. Бунинг учун “Симсиз тармоқлар” созламалари ойнасида “Ҳот Спот (точка доступа)”ни танланг ва “ВЛАН кириш нуқтаси” ёнидаги катакчани белгиланг.

ЯШИРИН ЎЙИН

Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз бўлган 7 ажойиб функтсиялар
Андроид 2.3 Гингербреад`дан бошлаб, Гоогле барча Андроид қурилмаларда фойдаланувчилар учун кичик совға яшириб қўяди. Уни топиш учун “Созламалар”ни очинг ва “Телефон ҳақида” ёки “Планшет ҳақида” бўлимига ўтинг. Андроид версияси кўрсатилган сатр устига бир неча марта тез-тез босинг. Экранда кичкинагина машмеллоу пайдо бўлганда, уни устига яна бир неча марта босинг. Ушбу ҳаракатлардан сўнг махсус мини-ўйин очилади.

Сиз ҳам андроиднинг қизиқарли имкониятларидан хабардормисиз? Унда уларни қуйида изоҳлар қолдириш орқали бўлишинг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →