Сахарлик ва ифтор учун тавсиялар

Алхамдулиллах, барча мўмин-мусулмон йил давомида кутадиган муқаддас рамазон ойи хам кириб келди. Рўза тутиш қуръони каримда келтирилган мусулмонларнинг фарзларидан биридир. Бу муқаддас фарзни ато этишнинг кўпгина қоидалари бўлиб, бугун биз сахар ва ифторлик таомномасига эътибор қаратилиши лозим бўлган тарафларга тўҳталиб ўтамиз.
Муқаддас Рамазон ойида истеъмол қилаётган таомингиз хар доимги таомномангиздан катта фарқ қилиши керак эмас ва иложи борича оддийроқ бўлиши лозим. Рўза, ёз ойларига тўғри келган пайтда ифтор вақти билан сахаргача бўлган вақт оралиғи кўп бўлмайди. Бу эса ифтор вақтида қабул қилинган таомлар етарли даражада ошқозонда хазм бўлиш имконини яратмайди.
САХАРЛИК ВАҚТИДА ТАОМ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Сахарлик таоми рўзадор томонидан Бомдод намозига ўқиладиган азонга қадар қабул қилиниши керак. Сахарлик рўзадор учун жуда мухим хисобланади. Ҳадисларда келтирилишича рўзадор хеч бўлмаганда бир қултум сув билан оғиз ёпиши керак, Эрон ҳурмаси истеъмол қилиш эса энг аъло сахарлик хисобланади.



Сахарлик организмни кундалик қувват билан таъминлайди. Шифокорлар сахарликка мураккаб углеводли махсулотлар – дағал ундан тайёрланган нон, ёрмали шўрвалар, барра сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва қуритилган меваларни истеъмол қилишни маслахат берадилар.

Мураккаб углеводлар организмда узоқ вақт хазм бўлади, шу сабабли 8-12 соат давомида организмни қувват билан таъминлайди. Уларга гўшт, балиқ, туҳум ва сут махсулотлари кўринишидаги оқсилларни қўшиш мумкин. Оқсиллар хам этарли даражада секин хазм бўлади ва юқори жисмоний фаолликда жуда мухим, лекин хаддан ташқари кўп истеъмол қилинганда оқсил шундоқ хам рўза вақтида қўшимча босим билан ишлаётган жигарга оғирлик қилади.
Эрон ҳурмаси – қанд манбаи хисобланади, шунингдек унда клетчаткалар, углеводлар, калий ва магний хам жуда кўп. Лекин сахарлик вақтида хаддан ташқари кўп таом қабул қилиш ва керагидан ортиқ сув ичиш мумкин эмас. Чунки бунинг натижасида организмга кун давомида жуда керак бўладиган минерал тузлар ювилиб кетиши мумкин. Сахарликда қахвадан бутунлай воз кечганингиз маъқул. Қатиқ асосида тайёрланган ичимликлар эса айни муддао бўлади.
ИФТОРЛИК ВАҚТИ (ОҒИШ ОЧИШ)ДА ТАОМ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Ифторлик тоами қуёш ботиши билан ва ҳуфтон намоз ўқилишига қадар қабул қилинади. Ҳадисларда келтирилишича оғизни эрон ҳурмаси билан очиш мақсадга мувофиқ бўлади, агар эрон ҳурмаси билан оғиз очишга имкон бўлмаса, у тақдирда сув билан оғизни очиш мумкинлиги, чунки сув организмни тозалаши айтиб ўтилган.
Дин бўйича мутаҳассислар ҳуфтон намозигача кам миқдорда таом истеъмол қилишни, ҳуфтон намозидан сўнггина тузатилган дастурҳонга ўтириб овқатланишни давом эттиришни маслахат берадилар.
Рамазоннинг хар кечаси хақиқий байрам бўлиб, ифторлик дастурҳонига мевалар, турли пишириқлар, қуритилган мевалар, сут-қатиқли таомларни ва инсон организмига қувват бағишловчи таомларни қўйиш мумкин. Аввало ифторлик вақтида таом истеъмол қилиш меъёрдан ошиб кетмаслиги лозим.
Бу йилги рўза ойи ёз кунларига тўғри келганини ва юқорида айтилган ифторлик ва сахарлик оралиғи унча катта эмаслигини инобатга олиб, кўпроқ барра мевалар, сабзавотлар, табиий шарбатларни истеъмол қилишга харакат қилинг.
Жуда хам ёғли, аччиқ, қовурилган, ҳамирли таомларни истеъмол қилишга муккасидан кетмасликларингизни маслахат берган бўлардик, чунки юқорида санаб ўтилган таомлар ошқозонга катта оғирлик тушишига, вазннинг ортишига, жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин. Рўза тутишнинг асосида органзмнинг кераксиз моддалардан тозаланиши ва унинг тикланиши, соғломланиши ётади.
Рўзадорнинг таомномасида сабзавотли, гўшт-сабзавотли таомлар, салатлар бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри хар бир кишининг ўзи ёқтирган таомномаси бўлади. Шу сабабли вариантлар жуда хам кўп. Овқатланиш яҳши баланслашган бўлиб, унга хар гурухнинг фойдали ва мазали махсулотлари кириши лозим. Масалан, сабзавотлар, мевалар, гўшт, нон, донли ва сут махсулотлари.

Ифтор ва уйқу оралиғида кўпроқ суюқлик қабул қилишга харакат қилинг, бу органзмдаги суюқлик миқдорини ушлаб туришга ёрдам беради. Суюқлик қабул қилинг деганда, биз дўкон пештаҳталаридаги турли хил шарбатлар ва яҳна ичимликларни эмас, балки минерал сув, уй шароитида барра мевалардан табиий сиқиб чиқарилган шарбатларни, компотларни, кисел ва чойни назарда тутмоқдамиз. Оддий қайнатилиб, тиндирилган сувни хам ичиш организмга хеч қандар зарар келтирмайди.

Яна шуни хам айтиб ўтишимиз жоизки, рўза вақтида турли тез тайёрланадиган таомларни ўз рационингиздан чиқариб ташлаш тўғри бўлади. Уларга турли ҳил зироварли угралар, идишлардаги бўтқалар киради. Колбасани хам таомномадан чиқариш керак. Чунки бу келтирилган рўйҳатдаги таомларда тўғри углеводлар бўлмайди ва улардаги мавжуд оқсиллар тез хазм бўлиб, очлик хисси 1-2 соатдан кейин тезда қайтади. Улардаги турли зираворлар ва туз миқдорининг кўплиги иштаханинг очилишига ва сувсаш хисси пайдо бўлишига олиб келади.
Сахар ва ифтор дастурҳони турли хил таомлар билан тўлдирилиши мумкин. Аммо уни нафақат мазали қилиш, балки организмингиз учун фойдали қилишни унутманг.
Рўза тутиш мўмин-мусулмонни нафақат рухини тозалайди, балки соғлиқни хам тиклайди. Йил давомида мунтазам овқат қабул қилишдан чарчаган инсон организми, бу ойда бир оз дам олади ва шу тариқа бизнинг жисмимизда янгиланиш жараёни бўлиб ўтади.
Азиз юртдошлар, мўмин-мусулмонларнлар сайтимиз номидан сизларни султони Рамазон шариф билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллох таоло бу ойни барчаларимизга қутлуғ ва барокотли қилишини тилаб қоламиз! Тутилажак рўзаларимизни комил ва батамом бўлишини насиб айласин!
Хаммангизга сабр ва тоқат, оилаларингизда доимо тинчлик-тотувлик, қут-барака, мехр-оқибат хукмронлик қилишини чин қалбдан тилаймиз.
Сўзимиз сўнггида барча рўзадорлар учун қулайлик яратиш мақсадида, Рамазон тақвимини тақдим этамиз.
ТОШКЕНТ ШАХРИ ВА ВИЛОЯТИ УЧУН РАМАЗОН ТАҚВИМИ 1440 ХИЖРИЙ - 2019 ЙИЛ

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
Навайту ан асума совма шахри ромазона минал фажри илал мағриби, ҳолисан лиллахи таъала. Аллохуакбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Ҳолис Аллох учун. Аллох Буюкдир.
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва 'алайка таваккалту ва 'ала ризқика афтарту, фағфирли яғоффарума қоддамту ва ма аҳҳорту.
Маъноси: Эй Аллох, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.
Азизлар барчангизга ушбу муқаддас ойда сабр-тоқат, соғлиқ тилаб қоламиз.
Муқаддас Рамазон ойида истеъмол қилаётган таомингиз хар доимги таомномангиздан катта фарқ қилиши керак эмас ва иложи борича оддийроқ бўлиши лозим. Рўза, ёз ойларига тўғри келган пайтда ифтор вақти билан сахаргача бўлган вақт оралиғи кўп бўлмайди. Бу эса ифтор вақтида қабул қилинган таомлар етарли даражада ошқозонда хазм бўлиш имконини яратмайди.
САХАРЛИК ВАҚТИДА ТАОМ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Сахарлик таоми рўзадор томонидан Бомдод намозига ўқиладиган азонга қадар қабул қилиниши керак. Сахарлик рўзадор учун жуда мухим хисобланади. Ҳадисларда келтирилишича рўзадор хеч бўлмаганда бир қултум сув билан оғиз ёпиши керак, Эрон ҳурмаси истеъмол қилиш эса энг аъло сахарлик хисобланади.



Сахарлик организмни кундалик қувват билан таъминлайди. Шифокорлар сахарликка мураккаб углеводли махсулотлар – дағал ундан тайёрланган нон, ёрмали шўрвалар, барра сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва қуритилган меваларни истеъмол қилишни маслахат берадилар. 
Мураккаб углеводлар организмда узоқ вақт хазм бўлади, шу сабабли 8-12 соат давомида организмни қувват билан таъминлайди. Уларга гўшт, балиқ, туҳум ва сут махсулотлари кўринишидаги оқсилларни қўшиш мумкин. Оқсиллар хам этарли даражада секин хазм бўлади ва юқори жисмоний фаолликда жуда мухим, лекин хаддан ташқари кўп истеъмол қилинганда оқсил шундоқ хам рўза вақтида қўшимча босим билан ишлаётган жигарга оғирлик қилади.
Эрон ҳурмаси – қанд манбаи хисобланади, шунингдек унда клетчаткалар, углеводлар, калий ва магний хам жуда кўп. Лекин сахарлик вақтида хаддан ташқари кўп таом қабул қилиш ва керагидан ортиқ сув ичиш мумкин эмас. Чунки бунинг натижасида организмга кун давомида жуда керак бўладиган минерал тузлар ювилиб кетиши мумкин. Сахарликда қахвадан бутунлай воз кечганингиз маъқул. Қатиқ асосида тайёрланган ичимликлар эса айни муддао бўлади.ИФТОРЛИК ВАҚТИ (ОҒИШ ОЧИШ)ДА ТАОМ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Ифторлик тоами қуёш ботиши билан ва ҳуфтон намоз ўқилишига қадар қабул қилинади. Ҳадисларда келтирилишича оғизни эрон ҳурмаси билан очиш мақсадга мувофиқ бўлади, агар эрон ҳурмаси билан оғиз очишга имкон бўлмаса, у тақдирда сув билан оғизни очиш мумкинлиги, чунки сув организмни тозалаши айтиб ўтилган.
Дин бўйича мутаҳассислар ҳуфтон намозигача кам миқдорда таом истеъмол қилишни, ҳуфтон намозидан сўнггина тузатилган дастурҳонга ўтириб овқатланишни давом эттиришни маслахат берадилар.
Рамазоннинг хар кечаси хақиқий байрам бўлиб, ифторлик дастурҳонига мевалар, турли пишириқлар, қуритилган мевалар, сут-қатиқли таомларни ва инсон организмига қувват бағишловчи таомларни қўйиш мумкин. Аввало ифторлик вақтида таом истеъмол қилиш меъёрдан ошиб кетмаслиги лозим.
Бу йилги рўза ойи ёз кунларига тўғри келганини ва юқорида айтилган ифторлик ва сахарлик оралиғи унча катта эмаслигини инобатга олиб, кўпроқ барра мевалар, сабзавотлар, табиий шарбатларни истеъмол қилишга харакат қилинг.
Жуда хам ёғли, аччиқ, қовурилган, ҳамирли таомларни истеъмол қилишга муккасидан кетмасликларингизни маслахат берган бўлардик, чунки юқорида санаб ўтилган таомлар ошқозонга катта оғирлик тушишига, вазннинг ортишига, жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин. Рўза тутишнинг асосида органзмнинг кераксиз моддалардан тозаланиши ва унинг тикланиши, соғломланиши ётади.Рўзадорнинг таомномасида сабзавотли, гўшт-сабзавотли таомлар, салатлар бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри хар бир кишининг ўзи ёқтирган таомномаси бўлади. Шу сабабли вариантлар жуда хам кўп. Овқатланиш яҳши баланслашган бўлиб, унга хар гурухнинг фойдали ва мазали махсулотлари кириши лозим. Масалан, сабзавотлар, мевалар, гўшт, нон, донли ва сут махсулотлари.

Ифтор ва уйқу оралиғида кўпроқ суюқлик қабул қилишга харакат қилинг, бу органзмдаги суюқлик миқдорини ушлаб туришга ёрдам беради. Суюқлик қабул қилинг деганда, биз дўкон пештаҳталаридаги турли хил шарбатлар ва яҳна ичимликларни эмас, балки минерал сув, уй шароитида барра мевалардан табиий сиқиб чиқарилган шарбатларни, компотларни, кисел ва чойни назарда тутмоқдамиз. Оддий қайнатилиб, тиндирилган сувни хам ичиш организмга хеч қандар зарар келтирмайди.
Яна шуни хам айтиб ўтишимиз жоизки, рўза вақтида турли тез тайёрланадиган таомларни ўз рационингиздан чиқариб ташлаш тўғри бўлади. Уларга турли ҳил зироварли угралар, идишлардаги бўтқалар киради. Колбасани хам таомномадан чиқариш керак. Чунки бу келтирилган рўйҳатдаги таомларда тўғри углеводлар бўлмайди ва улардаги мавжуд оқсиллар тез хазм бўлиб, очлик хисси 1-2 соатдан кейин тезда қайтади. Улардаги турли зираворлар ва туз миқдорининг кўплиги иштаханинг очилишига ва сувсаш хисси пайдо бўлишига олиб келади.Сахар ва ифтор дастурҳони турли хил таомлар билан тўлдирилиши мумкин. Аммо уни нафақат мазали қилиш, балки организмингиз учун фойдали қилишни унутманг.
Рўза тутиш мўмин-мусулмонни нафақат рухини тозалайди, балки соғлиқни хам тиклайди. Йил давомида мунтазам овқат қабул қилишдан чарчаган инсон организми, бу ойда бир оз дам олади ва шу тариқа бизнинг жисмимизда янгиланиш жараёни бўлиб ўтади.
Юқорида айтиб ўтилган барча сўзлар, қатъий риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар деб таъкидлай олмаймиз, аммо уларга эътибор қаратиш хеч биримизга зарар келтирмайди деб, айта оламиз.
Азиз юртдошлар, мўмин-мусулмонларнлар сайтимиз номидан сизларни султони Рамазон шариф билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллох таоло бу ойни барчаларимизга қутлуғ ва барокотли қилишини тилаб қоламиз! Тутилажак рўзаларимизни комил ва батамом бўлишини насиб айласин!
Хаммангизга сабр ва тоқат, оилаларингизда доимо тинчлик-тотувлик, қут-барака, мехр-оқибат хукмронлик қилишини чин қалбдан тилаймиз.
Сўзимиз сўнггида барча рўзадорлар учун қулайлик яратиш мақсадида, Рамазон тақвимини тақдим этамиз.
ТОШКЕНТ ШАХРИ ВА ВИЛОЯТИ УЧУН РАМАЗОН ТАҚВИМИ 1440 ХИЖРИЙ - 2019 ЙИЛ

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
Навайту ан асума совма шахри ромазона минал фажри илал мағриби, ҳолисан лиллахи таъала. Аллохуакбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Ҳолис Аллох учун. Аллох Буюкдир.
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва 'алайка таваккалту ва 'ала ризқика афтарту, фағфирли яғоффарума қоддамту ва ма аҳҳорту.
Маъноси: Эй Аллох, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.
Азизлар барчангизга ушбу муқаддас ойда сабр-тоқат, соғлиқ тилаб қоламиз.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!