ОНАНГ МЕҲМОН, ОТАНГ ОМОНАТ

ОНАНГ МЕҲМОН, ОТАНГ ОМОНАТ
Маст этмасин олқишлар зўри,
Узун-калта ҳуштаклар жўри.
Арслонмисан ё оқсоқ бўри,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Юзда ажин, соч оқ, ҳаста ҳол,
Турмуш юки дасти қадди дол.
Алласи ҳуш, топгани ҳалол,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Кузак келиб, кўклами кетган,
Ҳеч кам бўлмас қадрига этган.
Томчи сувни сендек эр этган,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Юз ранжингга билмас бир араз,
Сен ҳақингда қилмас шум фараз.
Меҳри текин, тенгсиз, беғараз,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Чигал-чалкаш дунё шаҳмати,
Кимда ҳузур, кимда заҳмати.
Бил дуоси Ҳақнинг раҳмати,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Сен базмда бедор қўш туни,
Кўнглини ол насиб ҳар куни.
Қайтар дунё дейдилар буни,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Дўст топилар ҳар ҳолат, ҳар ёш,
Жуфту-бандлар омон бўлса бош.
Ҳеч топилмас сер сабр, сер дош,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Отасизлик алам бу, бу дард,
Онасизлик ювса кетмас гард.
Икки дунё сиринг сотмас мард,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Дунё маккор, алдачи омад,
Тупроқ тупроқ бўлгувчи қомад.
Сен этган Ғуломжон Нормат,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Керак эмас қарсаклар зўри,
Зал титратар ҳуштаклар жўри.
Арслонманми ё оддий бўри,
Онам меҳмон, Отам омонат.
Маст этмасин олқишлар зўри,
Узун-калта ҳуштаклар жўри.
Арслонмисан ё оқсоқ бўри,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Юзда ажин, соч оқ, ҳаста ҳол,
Турмуш юки дасти қадди дол.
Алласи ҳуш, топгани ҳалол,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Кузак келиб, кўклами кетган,
Ҳеч кам бўлмас қадрига этган.
Томчи сувни сендек эр этган,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Юз ранжингга билмас бир араз,
Сен ҳақингда қилмас шум фараз.
Меҳри текин, тенгсиз, беғараз,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Чигал-чалкаш дунё шаҳмати,
Кимда ҳузур, кимда заҳмати.
Бил дуоси Ҳақнинг раҳмати,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Сен базмда бедор қўш туни,
Кўнглини ол насиб ҳар куни.
Қайтар дунё дейдилар буни,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Дўст топилар ҳар ҳолат, ҳар ёш,
Жуфту-бандлар омон бўлса бош.
Ҳеч топилмас сер сабр, сер дош,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Отасизлик алам бу, бу дард,
Онасизлик ювса кетмас гард.
Икки дунё сиринг сотмас мард,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Дунё маккор, алдачи омад,
Тупроқ тупроқ бўлгувчи қомад.
Сен этган Ғуломжон Нормат,
Онанг меҳмон, Отанг омонат.
Керак эмас қарсаклар зўри,
Зал титратар ҳуштаклар жўри.
Арслонманми ё оддий бўри,
Онам меҳмон, Отам омонат.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!