🤲 Ота-она ҳақида шерлар

....ОНАМГА...

14.9К марта ўқилди
....ОНАМГА...
....ОНАМГА...
Соғинчимни айтай десам, сўз қолмади,
Йиғлай десам дарёси бор, кўз қолмади.
Бағр нима билмай қолдим Онажоним,
Бағрим куйиб ёнай десам, ўт қолмади !

Умр ўзин карвонида ўтиб борар,
Аммо сизсиз, дунё гўё чўкиб борар.
Кулиб турган чехрангизни Онажоним,
Тополмайин йўқлик мени ютиб борар !

Охларимни ёзаверсам қалам йиғлар,
Сизсизликка қасд қилгандек, алам йиғлар.
Ҳовлидаги райҳонлар хам Онажоним,
Чаккангизга тақилмасдан титраб йиғлар !

Оппоқ рўмол таҳланганча қолиб кетди,
"Болам", деган сўзларингиз қолиб кетди.
Осмон қолди, замин қолди Онажоним,
Энди дийдор, қиёматда қолиб кетди !

Борай десам вақт этагим ушлаб турар,
Бу дунёда рисқ, насиба ушлаб турар.
Икки дунё келишолмай Онажоним,
Сизни унда, мени бунда ушлаб турар !

Бир кун дийдор насиб бўлар, ишончим бор,
Бағрингизга бош қўйгани, умидим бор.
Сизни бирам соғинганман Онажоним,
Сизга қанча айтолмаган гапларим бор !

Пичирлайман ўз-ўзимга недур сўзлаб,
Қўлларимда суратингиз турар бўзлаб.
Шу бир парча қоғоз билан Онажоним,
То тонггача дардлашаман сизни излаб!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →