🎵 Қўшиқ матнлари

Сарбон гуруҳи - Тонг шамоли

1.7К марта ўқилди
Сарбон гуруҳи - Тонг шамоли
Ман бўлсам тонгнинг шамоли,
Кулса жанон уйқуда. (х2)
Силасам гул сочларини
Сезса шул он уйқуда. (х2)

Ман бўлсам тонгнинг шамоли,
Кулса жанон уйқуда…

Худога ёлвордим бу кеч,
Етармикан сўзларим. (х2)
Кўрмадим бундай гўзал ҳеч,
Олғуси жон уйқуда. (х2)

Дунёни излаб кезарман,
Гўё ой қучоғида,
Қачон бахтимни топарман,
Гўё армон уйқуда.

Тингламас ақлимни юрак,
Куйлар ёрнинг дардини. (х2)
Тушига кирдимми ё,
Дилбарижон уйқуда. (х2)

Ман бўлсам тонгнинг шамоли,
Кулса жанон уйқуда.
Силасам гул сочларини
Сезса шул он уйқуда.

Ман бўлсам тонгнинг шамоли…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →