🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Севармисан

1.9К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Севармисан
Кўнглинг қулфин бузиб кирсам,
Бўронлардек тўзиб кирсам,
Сўнг умидим узиб кўрсам
Йиғлармисан?
Кутармисан?

Кулгинг қўшар жонимга жон,
Бир севиб йиғлашинг армон,
Мен учун юракдан жонон
Йиғлармисан?
Севармисан?

Сўнги бора йўқлаб келсам,
Пойинга бош қўйиб ўлсам,
Менинг телбам дея эркам
Йиғлармисан?
Севармисан?

Сиқилсам тафтингдан куйиб,
Кипригинг остидан тўйиб,
Ёшдан лабингга сув қуйиб
Йиғлармисан?
Кўнармисан?

Сочларинг бўйнимда дорим,
Кўнглимда ягона борим,
Ёмғирдек бир бор баҳорим
Йиғлармисан?
Йиғлармисан?

Сўнги бора йўқлаб келсам,
Пойинга бош қўйиб ўлсам,
Менинг телбам дея эркам
Йиғлармисан?
Севармисан?

Сўнги бора йўқлаб келсам,
Пойинга бош қўйиб ўлсам,
Менинг телбам дея эркам
Йиғлармисан?
Севармисан?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →