🎵 Қўшиқ матнлари

Сардор Раҳимхон - Ишонмасман

3.3К марта ўқилди
Сардор Раҳимхон - Ишонмасман
Яна бир сен каби жанон
Борлигига ишонмасман,
Сўзингдек сўзлари доно
Борлигига ишонмасман. (х2)

Сочингдан тарқалур анбар
Десам камлик қилур, дилбар, (х2)
Бўйингдек бўйлари зебо
Борлигига ишонмасман. (х2)

Жим қолар тўзғиган шамол
Агар сен табассум қилсанг, (х2)
Сенингдек булбули гўё
Борлигига ишонмасман. (х2)

Сенингдек булбули гўё
Борлигига ишонмасман.

Адойинг кўп, фидойинг кўп,
Шайдойинг кўпдир дунёда,
Сенга мендек бирор шайдо
Борлигига ишонмасман. (х2)

Яна бир сен каби жанон
Борлигига ишонмасман.
Борлигига ишонмасман-эй,
Борлигига ишонмасман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →