🎵 Қўшиқ матнлари

Радиус 21 - Шекспир монологи

1 дақиқа 1.8К марта ўқилди
Радиус 21 - Шекспир монологи
Ишонаман айтганларинг самимий,
Лекин бирдек тутолмаймиз майл-рағбатни.
Эҳтирослар маҳсулидир аҳд ила паймон,
Аммо ўша олов бир кун сўнар бегумон.

Бутоқдаги мева роса пишгандан кейин
Бир кун ерга шарт узилиб тушмоғ тайин.
Яшаш учун қасамларни унутиш лозим,
Қасамларки шоша-пиша ичамиз доим.

Ёлғиз битта рағбат учун яшамаймиз бас,
Алмашиниб турар бизда иштиёқ, ҳавас.
Алвон-алвон суратида севинч ва қайғу,
Бир-бирини совуради, суради ёху.

Севинч деган кўринади қайғуга хира,
Қайғунинг ҳам севинч билан иши йўқ сира.
Ҳамма нарса муваққатдир, фонийдир ҳайҳот,
Қайдан келсин муҳаббатнинг умрига сабот.

Ким кимники буни ҳали ечмоқ керакдир,
Тақдирни ишқ юритарми ё ишқни тақдир.
Йиқилганда дўстларинг ҳам юзин ўгирар,
Юксалганда душманларинг дўст бўлиб турар.

Хўш нимадир атайми ё тасодифми бу?
Кимки дўстдан безор бўлса унинг дўсти мўл.
Дўстга муҳтож бўлиб дўстни ўйлаган одам
Охир душман қилиб қўяр ёлғиз дўстни ҳам.

Бошлагандим ўша гапга қайтаман яна
Дунё деган туганмас бир тасодифхона,
Керак пайти бизнинг изму-ихтиёрдамас,
Орзу қилар, истак қилар, маҳсули қолмас.

Сиз иккинчи эр қилишдан этсангиз хазар,
То биринчи беваликка етгунга қадар.

Тақдир шартларга беролмай бардош,
Ташлаб кетди мана ёш бир қаламқош.
Бир деганда кетди ҳам дўст, ҳам сирдош,
Ўйлаб кўр сабаби нима? Ҳа маош.

Масофа чексиз, азизим менсиз,
Қайларда қолди энди бизни аҳду паймон.
Азизим менсиз, масофа чексиз,
Умр бўйи бўламиз пушаймон.

Пойимда денгиз, мен эса сенсиз,
Нега ҳаёлларим нариги соҳил томон?
Пойимда денгиз, соҳилда ёлғиз,
Масофа бепоён.

Масофа чексиз, азизим менсиз,
Қайларда қолди энди бизни аҳду паймон.
Азизим менсиз, масофа чексиз,
Умр бўйи бўламиз пушаймон.

Пойимда денгиз, мен эса сенсиз,
Нега ҳаёлларим нариги соҳил томон?
Пойимда денгиз, соҳилда ёлғиз,
Масофа бепоён.

Масофа бепоён…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →