🎵 Қўшиқ матнлари

Жўрабек - Орзу

3.3К марта ўқилди
Жўрабек - Орзу
Қалбимда гуллар очила бошлар,
Қувончим кўкка сочила бошлар,
Чунки сен борсан менинг эртагим,
Хаёлларим сенсан.

Тунларим кунга айлана бошлар,
Кўзингдан асло оқмасин ёшлар,
Умримнинг бори, конглимнинг зори
Танҳо ўзингсан жоним.

Бор бўлгим келар орзуларингда,
Бор бўлгим келар хаёлларингда,
Сен билан гўзал эртакларимда
Мажнундек парвоз этсам дейман. (х2)

Меҳрингдан дардлар дилни тарк этар,
Чеҳрангда гуллар ёришиб кетар,
Сен деб яшайман менинг ҳаётим,
Орзуларим сенсан.

Ширин сўзларинг кўнглим эркалар,
Дарё кўзларинг ақлимни олар,
Ҳамма шартингга тайёрман фақат
Севаман десанг, жоним.

Бор бўлгим келар орзуларингда,
Бор бўлгим келар хаёлларингда,
Сен билан гўзал эртакларимда
Мажнундек парвоз этсам дейман. (х5)

Бор болгим келар…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →