🎵 Қўшиқ матнлари

Достон Убайдуллаэв - Яна ҳижрон

1.6К марта ўқилди
Достон Убайдуллаэв - Яна ҳижрон
Яна ҳижрон, яна ҳижрон,
Яна ҳижрон…

Айрилиқнинг чеҳраси гулгун,
Тоқат кетар қўлида тугун. (х2)
Сендан хабар келтирмади тонг,
Висолингдан умид йўқ бугун. (х2)

Яна ҳижрон, яна ҳижрон,
Яна ҳижрон, ўша ҳижрон. (х2)

Кун ўтади яна эртага
Ортар ҳижрон куни биттага. (х2)
Шундан бошқа қилар иши йўқ,
Шодланади тушиб ўртага. (х2)

Яна ҳижрон, яна ҳижрон,
Яна ҳижрон, ўша ҳижрон. (х2)

Ўша мени сенга қайрайди,
Қилмишидан ўзи яйрайди. (х2)
Тонгда кетиб яна шу тонгда
Деразамни чертиб қарайди. (х2)

Яна ҳижрон, яна ҳижрон,
Яна ҳижрон, ўша ҳижрон. (х2)

Яна ҳижрон…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →