Сардор Раҳимхон - Бахтинг

Не учун қароғинг ғамли қайғули,
Не учун қувончинг бутунмас жоним.
Тириклик шарбати гоҳо оғули,
Сени асрагайман бордур имконим,
Сени асрагайман бордур имконим.
Кўз ёш тўкмагин эй гўзал қушча,
Сен мисоли бир гулғунча.
Сочларинг силайди аста шамол,
Соғинтирмай жоним келақол.
Кўзларинг тубида сир бор қандайдир,
Айтмайсан жилмайиб қўясан гоҳо.
Дунёда сирдош ҳам билсанг керакдир,
Дардинга мен шерик бўлайин танҳо,
Дардинга мен шерик бўлайин танҳо.
Токи кўзларингда қувонч порласин,
Токи сенга қараб қилсинлар ҳавас.
Доимо чорласин шодлигу севинч,
Бахтинг бутун бўлсин ҳар дам, ҳар нафас,
Бахтинг бутун бўлсин…
Кўз ёш тўкмагин эй гўзал қушча,
Сен мисоли бир гулғунча.
Сочларинг силайди аста шамол,
Соғинтирмай жоним келақол.
Кўз ёш тўкмагин эй гўзал қушча,
Сен мисоли бир гулғунча.
Сочларинг силайди аста шамол,
Соғинтирмай жоним келақол.
Не учун қувончинг бутунмас жоним.
Тириклик шарбати гоҳо оғули,
Сени асрагайман бордур имконим,
Сени асрагайман бордур имконим.
Кўз ёш тўкмагин эй гўзал қушча,
Сен мисоли бир гулғунча.
Сочларинг силайди аста шамол,
Соғинтирмай жоним келақол.
Кўзларинг тубида сир бор қандайдир,
Айтмайсан жилмайиб қўясан гоҳо.
Дунёда сирдош ҳам билсанг керакдир,
Дардинга мен шерик бўлайин танҳо,
Дардинга мен шерик бўлайин танҳо.
Токи кўзларингда қувонч порласин,
Токи сенга қараб қилсинлар ҳавас.
Доимо чорласин шодлигу севинч,
Бахтинг бутун бўлсин ҳар дам, ҳар нафас,
Бахтинг бутун бўлсин…
Кўз ёш тўкмагин эй гўзал қушча,
Сен мисоли бир гулғунча.
Сочларинг силайди аста шамол,
Соғинтирмай жоним келақол.
Кўз ёш тўкмагин эй гўзал қушча,
Сен мисоли бир гулғунча.
Сочларинг силайди аста шамол,
Соғинтирмай жоним келақол.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!