🎵 Қўшиқ матнлари

Ўлмас Оллоберганов - Лазги

1 дақиқа 1.9К марта ўқилди
Ўлмас Оллоберганов - Лазги
Ҳай омон-ай омон, омон-ай омон,
Асирам, бенавоям, беқасам, гирифторам,
гирифторам омон.
Умримда газмарам гули гулзор сайрина,
Фасли баҳор истамарам булбул ўлмаса,
Гулзор сайрина найларам ал гул ўлмаса.
Ҳей омон…

Ҳай, ғаний доғлар, гаъний доғлар,
Қорли бўлар, қорсиз бўлмас.
Йигит боши эсон бўлса,
Молли бўлар, молсиз бўлмасей, омон-ай, омон.

Қайси фалак буржининг меҳри пуранворисан,
Қайси садаф дуржининг гавҳари, шаҳворисан?
Қайси Хўтан оғуси, нофаи тоторисан,
Қайси чаманзорнинг лолаи гулнорисан?
Сўйла манга эй санам,
Кимнинг гўзал ёрисан?

Олагўз бўй, бўй, бўй,
Қорагўз бўй, бўй,
Олагўз гал бари, ҳай,
Қорагўз гал бари.

Қоматингга бандадур боғ аро сарви равон,
Лаъли лабинг рашкидин ғунча эрур бағри қон.
Чунки чаман саҳнида бўлса юзинг гулнишон,
Ноласин айлар фузун булбули бехонумон.
Сўйла манга эй санам,
Кимнинг гўзал ёрисан?

Ҳай, олагўз бўй, бўй, бўй,
Қорагўз бўй, бўй,
Ҳай, олагўз гал бари, эй,
Қорагўз гал бари.

Йиғлатур ошиқларинг лаъли лабинг хандаси,
Тубии шамшод эрур сарви қаддинг бандаси.
Ҳусни камол авжининг ахтари тобандаси,
Кўрса моҳи оразинг бўлгуси шармандаси.
Сўйла манга эй санам,
Кимнинг севар ёрисан?

Олагўз бўй, бўй, бўй,
Қорагўз бўй, бўй,
Олагўз гал бари, эй,
Қорагўз гал бари.

Бир кеча айлаб манга меҳру муҳаббат аён,
Ҳамроҳу йўлдошсиз барча улусдин ниҳон.
Кулбаи эҳсонима бўлсанг агар меҳмон,
Комили маҳзунингга ростини айлаб аён.
Сўйла манга эй санам,
Кимнинг севар ёрисан?

Ҳай, олагўз бўй, бўй, бўй,
Қорагўз бўй, бўй,
Олагўз гал бари, эй,
Қорагўз гал бари.

Олагўз гал бари, ҳай,
Олагўз гал бари,
Олагўз гал бари, ҳай,
Қорагўз гал бари.

Омон-ай…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →