🎵 Қўшиқ матнлари

Ортиқ Отажонов - Умр ўтар

3.2К марта ўқилди
Ортиқ Отажонов - Умр ўтар
Умр ўтар, вақт ўтар,
Хонлар ўтар, тахт ўтар, (х2)
Омад ўтар, бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг, сенинг кулишларинг,
Сени кулишларинг. (х2)

Баҳорда боғлар гўзал,
Қор ёғса тоғлар гўзал, (х2)
Бу ёшлик чоғлар гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг, ҳолим сўрашларинг,
Ҳолим сўрашларинг (х2)

Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли, (х2)
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Секин сўзлашларинг, пинҳон излашларинг,
Пинҳон излашларинг. (х2)

Умр – йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиш кўп, (х2)
Унутиш, айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг, ўша келишларинг,
Ҳолим сўрашларинг. (х2)

Сени юришларинг, сени юришларинг…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →