🎵 Қўшиқ матнлари

Зебо феат. Радиус 21 - Олиб кет

1 дақиқа 1.2К марта ўқилди
Зебо феат. Радиус 21 - Олиб кет
Ҳайрон бўлма нега осмон бугун ўзгача,
Қандай ажойиб бугунги юлдузли кеча,
Кириб чиқдинг тушларимга, топиб олдим сени,
Йўқотмагин мени, ўтинаман сендан.

Кўзларинг юлдузлар аро мени ром этар,
Қошларинг ой ва тун каби мени сеҳрлар,
Юзларинг силагим келар, куйлагим келар,
Сочларинг кўк булутлар ичра парвоз этар.

Тонгда босиб йўлларингга гул тўкгим келар,
Тунда босиб йўлларингга лаб босгим келар,
Ёнимда бўлмасанг қалбимга қўрқув келар,
Асли тўймасман сенга, минг йиллар етмас.

Хоҳласанг агарда сен учун адо бўлай,
Истасанг агарда сен учун гадо бўлай.
Тилим ожиз, айландинг орзуимга,
Кириб келдинг дилимга, олиб кетгин тушингга.

Тортиб бойлаб ўзингга, қўлим бойлаб қўлингга,
Бу қоронғу тушлардан мени олиб кет.
Нотаниш бу кўзлардан, бегона бу ерлардан,
Уйқусиз бу тунлардан мени олиб кет.

Доим ушла ёнингда, доим тутгил ёдингда,
Доим сақла қалбингда мени олиб кет.
Айирмагин ўзингдан, қулоқ солгин дилингга,
Сенсиз ҳаёт йўқ менга мени олиб кет.

Сени кўрсам тушларимда юрагим яшнар,
Сен билан боғлиқдир барча сеҳрли онлар.
Вужудим парчасин, барчасин топширдим сенга,
Юрагим тутқаздим сенга, ҳайрон бўлдинг нега?

Ишонмасман кўзларимга, қулоқларимга,
Озодлик бердм, бердим овоз қалбимга.
Ҳамроҳинг бўлай, вафодоринг мен бўлай,
Тонгда исминг айтиб чақиргувчи ёр бўлай.

Олиб кетгин тушларингга ёлғиз қўйма мени,
Маҳкам бойла юрагингга занжирлагин мени.
Доим ўйла, ёдда тутгин, доим сақла мени,
Ўтинаман сендан жавоб қайтар менга.

Кўзларим узолмай боқардим кўзларингга,
Сўзларим тополмай қарардим юзларингга,
Озодлик бердим, айланай орзуингга,
Кириб келай дедингга, олиб кетгин тушингга.

Тортиб бойлаб ўзингга, қўлим бойлаб қўлингга,
Бу қоронғу тушлардан мени олиб кет.
Нотаниш бу кўзлардан, бегона бу ерлардан,
Уйқусиз бу тунлардан мени олиб кет.

Доим ушла ёнингда, доим тутгил ёдингда,
Доим сақла қалбингда мени олиб кет.
Айирмагин ўзингдан, қулоқ солгин дилингга,
Сенсиз ҳаёт йўқ менга мени олиб кет.

Сени севаман… сени севаман…
Сени севаман… сени севаман…
Сени севаман… сени севаман…
Сени севаман… сени севаман…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →