🎵 Қўшиқ матнлари

Ўлмас Оллоберганов - Гўзалсан

1.4К марта ўқилди
Ўлмас Оллоберганов - Гўзалсан
Тунда сенга юлдузлар
Ҳавас билан боқарди,
Ой сендан сўраб чирой
Қора тиниб оқарди. (х2)

Кундуз эгик мажнунтол
Сочларингга рашк этар,
Боғда кўриб гуллар лол
Йўлларингга бош эгар. (х2)

Гўзалсан, гўзалсан,
Бунчаларам гўзалсан,
Гўзалсан, гўзалсан,
Бунчаларам гўзалсан.

Сени кўрган оҳулар
Нигоҳларинг талашар,
Сенга ўхшар оҳ улар,
Шўхликларинг ярашар. (х2)

Кундуз эгик мажнунтол
Сочларингга рашк этар,
Боғда кўриб гуллар лол
Йўлларингга бош эгар. (х2)

Гўзалсан, гўзалсан,
Бунчаларам гўзалсан,
Гўзалсан, гўзалсан,
Бунчаларам гўзалсан.

Гўзалсан, гўзалсан,
Бунчаларам гўзалсан,
Гўзалсан, гўзалсан,
Бунчаларам гўзалсан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →