🎵 Қўшиқ матнлари

Шерали Жўраев - Санамжон

3.3К марта ўқилди
Шерали Жўраев - Санамжон
Сочларингни сариққа бўяб нима қиласан,
Соч остидан мулойим қараб нима қиласан?
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан –
Кўксимдаги дардимни сўраб нима қиласан?
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан –
Кўксимдаги дардимни сўраб нима қиласан?

Ҳасрат тўла сўзга сўз улаб нима қиласан,
Ўзингнида манида қийнаб нима қиласан?
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан –
Қайда вафо борми деб сўраб нима қиласан?
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан –
Қайда вафо борми деб сўраб нима қиласан?

Дарё суви оқарму қор ёғмаса тоғларға,
Гуллар кулиб боқарму сан келмасанг боғларға?
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан –
Ишқдан бошқа даво йўқ кўксимдаги доғларға.
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан-эй –
Сендан бошқа даво йўқ кўксимдаги доғларға.

Сочларингни сариққа бўяб нима қиласан,
Соч остидан мулойим қараб нима қиласан?
Қаро кўзли санамжон, ўзинг яхши биласан –
Кўксимдаги дардимни сўраб нима қиласан?
Қаро кўзли санамжон-эй, ўзинг яхши биласан –
Кўксимдаги дардимни сўраб нима қиласан?

Кўксимдаги дардимни сўраб нима қиласан? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →