🎵 Қўшиқ матнлари

Ботир Зокиров - Раъно

2.6К марта ўқилди
Ботир Зокиров - Раъно
Барнолар ичра барно – Раъно,
Гулмисан, гулёрмисан,
Гулмисан, гулёрмисан?
Ошиққа дилдормисан?
Ҳамма гуллардан аъло – Раъно,
Ҳамма гуллардан аъло – Раъно, Раъно.

Не, не йигитлар шайдо – Раъно,
Бир кулиб каловлатдинг,
Қалбимни оловлатдинг, Раъно.
Хумор кўзлари шаҳло – Раъно,
Хумор кўзлари шаҳло – Раъно, Раъно.

Ҳаёти тўла маъно – Раъно,
Синмасин ёшлик ўти,
Синмасин ёшлик ўти,
Кўчамдан тургин ўтиб,
Бахтингдан бахтим пайдо, Раъно,
Бахтингдан бахтим пайдо, Раъно, Раъно.

Барнолар ичра барно – Раъно,
Гулмисан, гулёрмисан?
Ошиққа дилдормисан, Раъно?
Ҳамма гуллардан аъло – Раъно,
Ҳамма гуллардан аъло – Раъно, Раъно.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →