🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳжаҳон Жўраэв - Ёмғир

2.2К марта ўқилди
Шоҳжаҳон Жўраэв - Ёмғир
Алданганми зор йиғлар осмон,
Кипригимга томчилар оғир. (х2)
Дарддан зада, қайғуга ошён
Юрагимга санчилар ёмғир. (х2)

Бўғзим узра ёнар қўрғошин,
Зил кўксимда туйғулар оғрир.
Ўз қўлим муштлаган бошим
Билмам нега сийпалар ёмғир,
Оҳ, ўз қўлим муштлаган бошим
Билмам нега сийпалар ёмғир.

Ёмғир, ёмғир,
Юрагимга санчилар ёмғир.

Тор дунёнинг тўрт томонида
Хиёнатлар ёйган кенг томир,
Нопокларнинг кир товонида
Асролмайман, янчилар ёмғир.

Умр бир қур телбанинг дарси,
Вужуд аввал, рух эса охир.
Номардларнинг касофат касрин
Ювиб ўтар фаришта ёмғир,
Номардларнинг касофат касрин
Ювиб ёғар фаришта ёмғир.

Ёмғир, ёмғир,
Ювиб ўтар фаришта ёмғир. (х2)
Ёмғир, ёмғир,
Юрагимга санчилар ёмғир.

Юрагимга санчилар ёмғир. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →